Жамият

ДАЛА ЧЕТЛАРИГА МОШ ЭКИШ ДАРОМАД КЕЛТИРАДИ

Бугунги кунда дала четларидан унумли фойдаланиш мақсадида етиштирилаётган маҳсулотларга  тўғри ишлов бериш ҳосилдорликда қўл келади.

Биласизми, мош тупларида дуккаклар кўриниши билан ҳар гектарига 500-600 м³ меъёрда суғорилади. Ортиқча сув берилиши ўсимликлар ўсув даврининг чўзилишига ва дуккакларнинг пишиб етилмай қолишига олиб келади. Катта меъёрдаги сув тупроқни зичлаштиради, микрофлораларга, ўсимлик илдизига ҳаво етишмаслигига олиб келади, бу ҳам ҳосилни камайтиради.

Мош дуккакларининг пишиш даври узоқ чўзилмайди, айниқса, кўчат қалинлиги яхши таъминланган далаларда мош дуккаклари бир текис, бир вақтда етилиб қораяди, пастки барглари сарғая бошлайди. Мош дуккакларининг 70-75 фоизининг ранги қорайганда, яъни пишганда уни ўришга киришиш керак.

Тўлиқ, яъни 100 фоиз дуккакларни пишиши кутилса, пастки дуккакларнинг тўкилиши содир бўлиб, ҳосилдорликка зарар етади. Ғалладан бўшаган майдонларга экилган мош юқорида келтирилган агротехник тадбирларга тўла амал қилинган ҳолда парваришланганда ҳар гектар майдондан 20-25 центнер миқдорида дон ҳосили олиш мумкин бўлади.

Бахтиёр Тошбоев, Сурхондарё вилоят Ўсимликлар карантини  ва ҳимояси бошқармаси бош мутахассиси

 

Related Articles

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button