ПРЕЗИДЕНТ МАКТАБЛАРИ 2024/2025 ЎҚУВ ЙИЛИ УЧУН ҚАБУЛ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ

Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги Президент мактабларига 2024/2025 ўқув йили учун ҳужжатлар қабули 1 июндан – 20 июнга қадар ОНЛАЙН шаклда ariza.piima.uz сайти орқали амалга оширилади.
❓ Президент мактабларига қандай ҳужжатлар талаб этилади?
🗂 Талабгорнинг:
➖ туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси;
➖ фотосурати (охирги 2 ойда олинган);
➖ ота-онаси ёки унинг ўрнини босувчи шахснинг паспорт маълумотлари ва телефон рақамлари (доимий ишлаб турган телефон рақамлари) аниқ ва бехато киритилиши лозим;
➖ баҳолар табели нусхаси (директор томонидан тасдиқланган).
❗️ДИҚҚАТ
🗂 Талабгорнинг баҳолар табелидаги математика ва табиатшунослик фанларидан 4-синфдаги йиллик баҳолари «5» баҳо (аъло) бўлиши лозим.
❓Президент мактабларига нечанчи синфдан қабул қилинади?
➖ Президент мактабларига 4-синфни тугатган ўқувчилар 5-синфга қабул қилинади.



