ЖАМОАТЧИЛИК МУҲОКАМАЛАРИ ТАШКИЛ ЭТИЛМОКДА

Сурхондарё вилоятида»Юксалиш» ҳаракати Сурхондарё вилояти ҳудудий бўлинмаси томонидан «Ўзбекистон–2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳасини мазмун-моҳиятини тушунтиришга бағишланган жамоатчилик муҳокамалари ташкил этилмокда.

«Юксалиш» ҳаракати Сурхондарё вилояти ҳудудий бўлинмаси томонидан жойларда «Ўзбекистон–2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳасини мазмун-моҳиятини тушунтиришга бағишланган жамоатчилик муҳокамалари ташкил этилмоқда. Хусусан Термиз Давлат Университети ёшлари иштирокида, ҳамда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази вилоят филиалида ушбу Фармоннинг мазмун-моҳияти тингланди.

Унда Термиз мухандислик-технология институти ректори Ўрал Ахмедов иштирок этиб, дастурнинг ахамияти ва ёшларнинг дастурига таклифлари муҳим эканлиги тўғрисидаги фикрларни таъкидлади. Тадбир сўнгида куйидаги таклифлар олинди.
- Олий таълимда таълим олаётган талабаларни хафта давомида ёки дарслар давомида тадбиркорлик кўникмаларни бериб бориш:
- Чекка худудлардаги қишлоқларда замонавий спорт залларини қуриш ва спорт майдончаларни барпо этиш:
- Сурхондарё вилоятида йирик ишлаб чиқариш корхоналарининг камлиги. Олий таълимни муҳандислик йўналиши бўйича битираётган талабаларни иш топа олмаётганлиги:
Шунингдек, бугунги кунда битирувчиларини иш билан таъминлаш бўйича корхона ташкилотлар билан тизимли ишларни олиб бориши тўғрисидаги таклифлар берилди.

Муҳокамалар жорий йилнинг 31-январидан 14-февралга қадар давом этади.
Муҳокама жараёнларида олий таълим муасасаларида тахсил олаётган ёшлар, тиббиёт ходимлари, профессор-ўқитувчилар ва бошқа соҳа ходимлар орасида мухокамалар ўтказилиб таклифлар олинмоқда. Давлат дастури лойиҳаси бўйича таклифлар jamoatchilik.uz, uzbekistan2030.uz платформаларига жойлаштирилмоқда.
Жамшид Алиев, “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати Сурхондарё вилояти ҳудудий бўлинмаси бош мутахассиси



