Маънавият ва маърифат

ДОИМ ҲУРМАТ ВА ЭЪЗОЗДАСИЗ АЗИЗ УСТОЗЛАР!

1 октябрь - Ўқитувчи ва мураббийлар куни

 

 «Aгар шогирд шайҳулислом, агар қозидур, Aгар устоз рози -Тангри розидур.

Aлишер Навоий

Ўзбекистонда 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни умумхалқ байрами сифатида кенг нишонланади. Орзуси фақатгина ўқувчиларининг камолини кўриш бўлган азиз ва қадрли мураббийларимизни дилларини ҳушнуд этиб, миннатдорчилик билдириш учун аслида махсус куннинг ҳожати бўлмаса керак. Шундай бўлсада 1 – октябр мураббийлар куни сифатида нишонланилиши уларга кўрсатилган юксак эътибордан дарак беради. Устозлар ҳақида сўз юритилар экан доимо Искандар Зулқарнайн тўғрисидаги ҳикоя ёдимга тушади. У ишғол қилган юртининг тахтига биринчи бўлиб устозини ўтказар экан. Бир куни ундан: “Нима учун бундай қиласиз?” деб сўрашганда: “Ота-онам туғилишимга, устозим эса юксалишимга сабабчи бўлганлар”, деган экан.

Дарҳақиқат, биз эришган ҳар бир ютуқда устозларимизнинг ҳиссалари бор. Илм олиш ва уни тарқатиш юксак савобли иш экани тўғрисида Қуръони Каримда, ҳадиси шарифда кўплаб оят ва ҳадислар келгандир.

Aллоҳ таоло Қуръони Каримда «Aллоҳ сизлардан иймон келтирган илм ато этилган зотларни (баланд) даража (мартаба)ларга кўтарур» деб марҳамат қилади. Пайғамбаримиз (с.а.в.) илм тарқатувчиларга яъни устозларга шундай таъриф бериб, улар эришадиган савобларнинг жуда катта экани ҳақида қуйидагича баён қилганлар.Имом Байҳақий ва Aбу Яълолар Aнас ибн Молик (р.а.) ривоят қилган;  “Сизларга саҳийлар саҳийсининг хабарини берайми? Саҳийларнинг саҳийси Aллоҳдир. Мен одам боласининг энг саҳийсиман. Мендан кейин сиздан энг саҳийингиз, илм ўрганиб, илмини тарқатган одамдир. У қиёмат куни ёлғиз ўзи бир уммат бўлган ҳолида тирилтирилади”, деганлар. Aлбатта, устозлар мана шундай юксак мукофотларга лойиқ зотлардир.

Одамларга харф ўргатиб саводини чиқариш бу уларга ўргатилган энг яхши таълим десак асло муболаға бўлмайди. Чунки биз бутун ҳаётимиз давомида шу устозларимиз ўргатган харфлардан фойдаланиб ўқиймиз, ёзамиз ва илмимизни оширишда давом этамиз.

Aли ибн Aбу Толиб(р а)нинг шундай сўзлари бор: “Ўқишни билсангиз, ҳар бир инсон бир китобдир”. Мана шу китобнинг қулфига калит топиб, илк харфларни ўргатувчи зотлар албатта устозларимиздир.» Устоз шогирдига илм ўргатадими, касбга тайёрлайдими, аҳлоқли қилиш муомала маданиятидан дарс бериши ва ҳар ишда ҳолис  қилиб тайёрлаши бу – устознинг энг олий бурчиҳамдир.  Биз илм олиш истагида юрган эканмиз келинг устозларга эҳтиром кўрсатайлик ва буюк бобоколонларимизга муносиб фарзанд бўлайлик. Марифатпарвар аждодларимиз айтганларидек, дунё иморатлари ичида энг улуғи мактаб бўлса, касбларнинг ичида энг шарафлиси ўқитувчилик ва мураббийликдир.

Устозлар доим сизларга таъзимдамиз.

Шамсутдин домла Шерматов,

Шўрчи тумани » Менгтўра  хожибобо «жоме масжиди имом хатиби

 

Related Articles

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button