Ўзбекистонда илк маротаба «Дунё садолари» халқаро мусиқа фестивали бўлиб ўтади
Ўзбекистонда илк маротаба «Дунё садолари» халқаро мусиқа фестивали бўлиб ўтади
18-19-20 июль кунлари Хонобод шаҳрида (Андижон) бўлиб ўтадиган ушбу халқаро санъат фестивалида хориж эстрада юлдузлари — Boney M, Dr Alban, Fly Project, Akcent, Rakhim, Gafur, Ottawan, шунингдек, миллий эстрадамизнинг ёрқин юлдузлари, Ўзбекистон халқ артистлари Фаррух Зокиров, Озодбек Назарбеков, мақом усталари, бахшилар иштирок этади.
Шунингдек, юртимизнинг барча вилоят ва шаҳарларидан келган бадиий жамоалар 3 кун давомида шов-шувли концерт дастурларини намойиш этади.
Фестиваль доирасида машҳур брендлар иштирокида модалар намойиши ҳам бўлиб ўтади.
Андижонда таралувчи «Дунё садолари»га — халқаро миқёсдаги санъат байрамига барча юртдошларимиз таклиф этилади! Кириш бепул.
🌐 AOKA_Surxondaryo



