Ҳуқуқий маданият – фаровонлик гарови

Бугун биз тарихий даврда – халқимиз ўз олдига эзгу ва улуғ мақсадлар қўйиб, тинч-ососйишта ҳаёт кечираётган, авваломбор ўз куч ва имкониятларига таяниб, демократик давлат ва фуқаролик жамияти қуриш йўлида улкан натижаларни қўлга киритаётган бир замонда яшамоқдамиз.
Ҳаммамизга аён бўлиши табиийки, оила соғлом экан – жамият мустаҳкам, жамият устаҳкам экан – мамлакат барқарордир. Халқимиз маънавиятини юксалтиришда миллий урф-одатларимиз ва уларнинг замирида мужассам бўлган меҳр-оқибат, инсонни улуғлаш, тинч ва осойишта ҳаёт, дўстлик ва тотувликни қадрлаш, турли муаммоларни биргалашиб ҳал қилиш каби ибратли қадриятлар тобора муҳим аҳамият касб этмоқда. Мамлакатимизда олиб борилаётган барча ислоҳатларнинг асл мақсадини инсон манфаатлари ташкил этади. Шуни таъкидлаш жоизки, фуқароларнинг ҳуқуқий билимларини нафақат билиши, балки ўз билимларини ўз ҳаётига татбиқ эта олиши тарғибот ишларининг ўзига хос самарасини ҳам ифодалайди. Юртбошимиз таъкидлагандек “Қабул қилинган норматив ҳуқуқий ҳужжатларни мувафаққият билан ҳаётга татбиқ этиш кўп жиҳатдан янгича ҳуқуқий онгни, ҳуқуқий маданиятни шакллантириш билан боғлиқ”. Мустақил юртимиз аҳолисининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш орқали жамиятда қонун устуворлигини таминлашга эришиш бу интилиш ва саъй-харакатлардан кузатилган эзгу мақсадимиздир. Ҳуқуқий маданият- фуқаролик жамияти аъзолари ўз ҳуқуқий билимлари ва кўникмаларини ўзлаштирувчи ёки ривожлантирувчи ижодий фаолиятининг муайян хусусияти ва даражасидир. Ҳуқуқий жамиятнинг энг муҳим жиҳати қонунларга сўзсиз итоаткорлик, қонунларга бўйсуниш, уларга тўла риоя этиш, улар асосида фаолият юритишидир. Яхши биламизки, ҳуқуқий жиҳатдан саводхон шахс фақат қонунларни билиб, ҳуқуқий билимлардан хабардор бўлибгина қолмай, уларга амал қилади, итоат этади. У ўз ҳуқуқларининг бошқалар томонидан бузилишига, қонунларнинг поймол қилинишига лоқайдлик билан қарамайди. Модомики, маънавият ҳам ҳаётий эҳтиёж демакдир. Юртбошимиз бир неча бор айтганларидек, қонун қабул қилиниши билан иш битмайди, барча муаммо ва масалалар ҳал бўлиб қолмайди. Бу қонунларни ҳаётга жорий қилиш, ҳар бир фуқаро онгига етказиш энг муҳим масала ҳисобланади.
Хулоса қилиб айтганда, маънавий маконда, хусусан, ҳуқуқий маданият муҳим ўрин тутади. Ҳуқуқий маданият фуқаролик жамияти маънавий камолитининг давлатчилик ривожи ва ҳуқуқий тизим етуклигининг муҳим кўрсатгичи ҳисобланади. Миллий маънавиятимизни, маданий меросимизни бебаҳо хазиналар, деб ҳисобласак, биз фақат маънавий тикланиш ва чинакам покланш орқалигина ўз ҳуқуқий маданиятимизни юксалтирамиз.
Жамшид Алиев, “Юксалиш” ҳаракати Сурхондарё вилояти ҳудудий бўлинмаси бош мутахассиси



