Қишлоқ хўжалиги

Ўсимликларга зарар етказадиган асосий омилларни биласизми?

🔢 Қурғоқчилик ва сув етишмаслиги: Ўзбекистоннинг иқлими нисбатан иссиқ ва қуруқ бўлиб, сув етишмаслиги ўсимликларга жиддий зарар етказиши мумкин. Суғоришнинг етарли даражада бўлмаслиги ўсимликларнинг ўсиши ва ҳосилдорлигини пасайтиради.

🔢 Зараркунандалар: Уларнинг 60 мингдан ортиқ ўсимликхўр тури маълум, шу жумладан, 4 мингга яқин тури ўсимликларнинг барглари, пояси ва илдизларига зарар бериб, ўсимликларни заифлаштиради.

🔢 Касалликлар: Замбуруғ касалликлари, вируслар ва бактериал инфекциялар ўсимликларга катта зарар етказиши мумкин.

🔢 Тупроқнинг шўрланиши: Суғориш сувларининг шўрланиши тупроқнинг шўрланишига олиб келиши мумкин, бу эса ўсимликларнинг ўсишига салбий таъсир кўрсатади. Шўрланган тупроқ ўсимликлар учун зарур бўлган сув ва озуқа моддаларининг сўрилишини қийинлаштиради.

🔢 Нотўғри парвариш: Ўсимликларни нотўғри суғориш, нотўғри ўғитлаш ёки вақтида қарамаслик уларнинг заифлашишига ва касалликларга чалинишига олиб келиши мумкин.

Сурхондарё вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси Қумқўрғон туман бўлими  давлат карантин инспектори Нурсилом Пардаев тайёрлади

Related Articles

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button