Жамият
Журналист ва блогерларнинг касбий маҳорати янада ошмоқда

Термиз шаҳрида ОАВда судлар фаолиятини ёритишда журналист ва блогерларнинг касбий маҳоратини оширишга бағишланган тренинг бошланди.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида фаолият юритаётган журналист ва блогерлар учун мўлжалланган тренинг Олий суд, АОКА ва Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди ҳамкорлигида ташкил этилди .

Тадбир давомида ОАВ ва ижтимоий тармоқларда судлар фаолиятини ёритиш амалиётининг таҳлили билан бир қаторда малакали ва тажрибали судьялар ҳамда медиатренерлар томонидан ахборот соҳасидаги қонунчилик, сўз эркинлиги ва шахсий ҳаёт дахлсизлиги масалаларига эътибор қаратилиб, иштирокчилар судлар фаолиятини масъулиятли ёритишнинг моҳияти ва асосий тушунчалари билан таништириладилар.



