Жамоатчилик назоратини самарали амалга ошириш механизмлари муҳокама марказида бўлди

“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати ташаббуси билан Сурхондарё вилоятида “Жамоатчилик назоратини самарали амалга ошириш механизмлари” мавзусида семинар-тренинг ўтказилади. Унда Тараққиёт стратегиясини амалга оширилиши жараёнларини ҳудудларда мақсадларга эришилганлик даражасига қараб баҳолаб борувчи Сурхондарё вилояти Тараққиёт стратегиясини қўллаб-қувватлаш жамоатчилик гуруҳининг иш фаолиятини ташкил этиш ва уни амалга ошириш тартиби ҳақида сўз борди.

Семинарда мониторинг гуруҳининг асосий фаолияти Тараққиёт стратегияси доирасида қабул қилинган давлат дастурлари, жумладан, “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” давлат дастурининг амалга оширилишини мониторинг қилиш, баҳолаб бориш, даврий муқобил ҳисоботлар тайёрлаш ва эълон қилиш, шунингдек, Мониторинг гуруҳи ислоҳотларни амалга оширилиши бўйича таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқиш жараёнларида ҳам фаол иштирок этиш мавзуларида маърузлар тингланди.

Ўтказиладиган тренингда “Юксалиш” умуммиллий ҳаракатининг Ислоҳотларни амалга оширишга кўмаклашиш бошқармаси бошлиғи У.Раджабов “Жамоатчилик Назоратини амалга ошириш тартиби” тўғрисида, “Юксалиш” ҳакатининг умумлаштириш ва ислоҳотларни амалга оширилиши юзасидан мониторинг бўлими бошлиғи Д.Лутфиддинов “Жамоатчилик мониторинги ва жамоатчилик эшитувларини ўтказиш бўйича гуруҳларда ишлаш” мавзулари билан тренинг қатнашчиларига маълумотлар берди.



Жамшид Алиев, “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати Сурхондарё вилояти ҳудудий бўлинмаси бош мутахассиси



