Жамият

ЖАМОАТЧИЛИК ЭШИТУВИ ЎТКАЗИЛДИ 

“Юксалиш” ҳаракати Сурхондарё вилоят бўлинмаси томонидан ўтган 2023-йилда “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да Сурхондарё вилояти худудларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида Давлат дастурининг 34-мақсадида Жамоатчилик эшитуви ўтказилди. Эшитувда Жамаоатчилик гуруҳи аъзолари ва ОAВ вакиллари иштирок этди.

“Юксалиш” ҳаракати Сурхондарё вилоят бўлинмаси томонидан 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини 2023-йилда “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да Сурхондарё вилояти худудларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида Давлат дастурининг 34-мақсади 128-бандида кўрсатилган  республикадаги кўп квартирали уйларнинг марказлашган иссиқлик таъминоти тизимини ривожлантириш, энергия тежамкор технологияларни кенг жорий этиш ва энергия самарадорлигини оширишга оид вазифалар ижроси юзасидан Термиз шаҳридаги «Ўзбекистон» ва «Aлпомиш» маҳалласида жамоатчилик мониторинг ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30-декабрдаги ПҚ-465-сонли қарорига асосан, Термиз шаҳар “Ўзбекистон” ва “Aлпомиш” МФЙлари ҳудудида жойлашган РК-5 ва РК-6 марказий қозонхоналарини реконструксия ва модернизасия қилиш ва 10.5 км иссиқлик  тармоқлари янгидан қуриш ишларини амалга ошириш белгиланган. Aжратилган 45,8 млрд.сўм маблағларнинг 35 млрд.сўм РК-5 қозонхонасига ва 10,7 млрд.сўм РК-6 қозонхонасига ажратилиши кўзда тутилган. Ушбу ишларни амалга оширилиши натижасида «Ўзбекистон» ва «Aлпомиш» МФЙдаги 56 та кўпқаватли уйларда яшовчи 2524 та хонадоннинг иссиқлик таъминоти яхшиланиши мақсад қилинган.

Хусусан,  Термиз шаҳридаги  «Ўзбекистон» МФЙда жойлашган ПК-5 марказий қозохонасини модернизация ва  реконструксия қилиш “Келажак бусенес строй” МЧЖ 2023 йил март ойида тендердан ютиб олинган ва 35 млрд.сўм.молиялаштирлиши режалаштирилган. Ишлар 2023 йил апрел ойида бошланган бўлиб, 6.3 млрд сўм молиялштирилган ва ишлар 17%га бажарилган.

Жамоатчилик эшитувида бажарилмай қолган ишлар сарҳисоби бўйича масъуллар хисоботи эшитилди. Жамоатчилик гуруҳи аъзолари томонидан белгиланган топшириқлар ижроси бўйича аниқланган муаммолар юзасидан зарур таклиф ва тавсиялар берилди. Дастурда кўрсатилган 34-мақсаднинг  128-банди  бўйича масъул ходимларга ва бошқа тегишлилиги бириктирилган ташкилот раҳбарларига аниқланган камчиликлар юзасидан  тақдимномалар киритиш келишиб олинди.

 “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати Сурхондарё вилояти ҳудудий бўлинмаси

Related Articles

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button