ЖамиятҚишлоқ хўжалиги

Зарарли чигирткаларга қарши кимёвий курашиш тадбирлари амалга оширилмоқда

Сурхондарё вилояти Чигиртка ва тут парвонасига қарши кураш хизмати томонидан  2026 йил мавсумида Сурхондарё вилояти яйлов ҳудудларида зарарли чигирткалар тарқалишини ўрганиш, уларнинг сонини аниқлаш ҳамда уларга қарши курашиш мақсадида тизимли мониторинг ва амалий тадбирлар олиб борилмоқда.

Вилоятда зарарли чигирткаларга қарши курашиш мақсадида  вилоят Чигиртка ва тут парвонасига қарши кураш хизмати томонидан иш режаси ишлаб чиқилган бўлиб, унга  асосан барча туман ҳокимликлари ҳамда чигирткага қарши курашиш агроном мутахассислари билан биргаликда зарарли чигирткаларга кимёвий қарши курашиш тадбирларини амалга ошириш ва етарлича ишчи кучи ва техникаларни жалб қилиш ҳамда худудларда зарарли чигирткаларни тарқалишини аниқлаш зарарли чигирткалар ўчоқларини кимёвий ишлов ёрдамида йўқотишга қаратилган чора-тадбирларни ўз вақтида амалга оширилишида жойлардаги алоқадор масъуллар ва барча тоифадаги фермер хўжалик рахбарларини жалб этиш ишлари амалга оширилмоқда. Туманларда зарарли чигирткаларга қарши курашиш тадбирларини олиб бориш мақсадида мутахассислар ва техника ва отрядларни дислокациясига биноан жойлаштирилди.

  • Жорий йилда вилоят бўйича жами 23 290 гектар яйлов майдонлари кузатувдан ўтказилган. Ўтказилган кузатувлар натижасида 8 811 гектар майдонда зарарли чигирткалар тарқалганлиги аниқланган. Кузатилган ҳудудларда чигирткалар зичлиги 1 м² майдонда ўртача 100–180 донани ташкил этиб, бу уларнинг фаол ривожланиш босқичида эканлигини кўрсатади. Аниқланган зарарланган ҳудудларда тезкор чоралар кўриш мақсадида кимёвий ишловлар ташкил этилиб, ҳисобот даврига қадар жами 7 330 гектар майдонда ишлов берилган. Бир кунлик ўртача ишлов ҳажми 958 гектарни ташкил этган бўлиб, бу ишларнинг юқори суръатда олиб борилаётганлигини билдиради.

Кимёвий ишловлар замонавий ва мавжуд техника воситалари ёрдамида амалга оширилган. Жумладан Моторли қўл пуркагичлар ёрдамида 1 385 гектар , ОБХ-600 туридаги пуркагичлар орқали 502 гектар , ВП-600 пуркагичлари ёрдамида 2 741 гектар майдонлар қамраб олинган.

УЛВ-1200 пуркагичлари орқали эса энг катта ҳажмда, яъни 2 702 гектар майдонда  кимёвий ишловлар бажарилган. Мазкур ишларни самарали ташкил этиш учун етарли миқдорда техника ва мутахассислар жалб этилган. Хусусан 49 дона моторли қўл пуркагич, 5 дона ОБХ-600 пуркагич, 19 дона ВП-600 пуркагич,12 дона УЛВ-1200 пуркагич,10 дона сув ташувчи махсус транспорт воситалари, ҳамда 98 нафар малакали ишчи-ходимлар  фаол иштирок этиб келишмоқда.

  • Ҳудудлар кесимида олиб борилган ишлар шуни кўрсатадики, энг катта зарарланиш ва ишлов берилган майдонлар Денов, Узун, Шўрчи ҳамда Қумқўрғон туманлари ҳудудларига тўғри келмоқда. Бу ҳудудларда чигирткалар сони юқорилиги сабабли техника ва кучлар кўпроқ жалб этилган ҳамда ишлов ҳажми кенгайтирилган.  Олиб борилган мониторинг ва кимёвий ишловлар натижасида зарарли чигирткалар тарқалишини жиловлаш, уларнинг кўпайиш ўчоқларини бартараф этиш ҳамда қишлоқ хўжалиги экинлари ва яйловларга етказилиши мумкин бўлган зарарни камайтириш бўйича муҳим натижаларга эришилмоқда.

Шу билан бирга, мавжуд вазиятни тўлиқ барқарорлаштириш мақсадида кузатув ишларини янада кенгайтириш,зарарланган ҳудудларни тўлиқ қамраб олиш,техника ва ишчи кучларини оптимал тақсимлаш,ҳамда кимёвий ишловларни белгиланган муддатларда сифатли амалга ошириш зарур.

Хизмат томонидан 2026 йил зарарли чигирткаларнинг қишлоқ хўжалик экинларига ҳамда яйлов ўсимликларига зарар келтиришини олдини олиш учун  зарарли чигирткалар тарқалган майдонларда кимёвий қарши кураш ишлари қарши ишларини янада сифатли ва самарали олиб бориш учун ҳозирги кунда тузилган отрядлар томонидан маҳала фуқоролар йиғини ҳамда туман ҳокимликлари билан ҳамкорликда ишлари олиб борилмоқда.

Даврон Тангиров, Сурхондарё вилоят Чигиртка ва тут парвонасига қарши кураш хизмати бошлиғи

 

Related Articles

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button