Жамият

АНГОР ТУМАН ТИББИЁТ БИРЛАШМАСИДА ЮҚОРИ ТЕХНОЛОГИЯЛИ АРТРОСКОПИК ОПЕРАЦИЯ ҚИЛИНДИ

 

Куни-кеча Ангор туман тиббиёт бирлашмаси хирургия бўлимида юқори технологиялар асосида илк бора тизза соҳасида Артроскопик жарроҳлик амалиёти ўтказилди.

Беморга қўйилган ташхис ўнг тизза бўғими ички мениск жароҳати, артроз бўлиб, малакали шифокорлар сабаб бемор тузалмоқда. Ўтказилган амалиёт ўнг тизза бўғими ички мениск парциал менесектомияси амалиёти маҳаллий шифокорлар томонидан амалга оширилди.Бу каби аҳоли саломатлиги ва уларга қулай шарт – шароит яратиш борасида қилинаётган амалиётлар бепул бўлиб, туманимиз аҳолисига бир қатор қулайликлар яратмоқда.

Таъкидлаш жоизки, бу каби амалиётлар  вилоят ва республика миқёсида амалга оширилар эди. Бугунги кунда бу мураккаб амалиётнинг  Ангор туманида ҳам ўтказилганлиги  халқнинг узоғини яқин, оғирини енгил қилди.

Амалга оширилаётган бу каби жаррохлик амалиётига  назар ташлайдиган бўлсак,туманимизда малакали шифокорлар эл – юрт ишончини қозониш улгурган. Зеро, ҳар бир ислоҳот замирида энг аввало инсон ва унинг қадри мужассам.

Ойбек Қаюмов

Ангор туман тиббиёт бирлашмаси матбуот хизмати раҳбари

Related Articles

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button