Сурхондарё янгиликлари

ТУТЗОРЛАРДА КИМЁВИЙ ҚАРШИ КУРАШ ИШЛАРИ ОЛИБ БОРИЛДИ

 

Тут парвонаси хавфли зараркунанда бўлиб, тут баргининг ашаддий кушандаси ҳисобланади. У ипак қуртининг озуқаси бўлган тут баргини кемириб еб, уни бутунлай яроқсиз ҳолатга келтиради. Бунинг  натижасида фермерлар даромадига ҳам салбий таъсир кўрсатади.  Ҳозирги кунда бу зараркунандага қарши (тут новдалари ипак қуртига кесиб олингандан сўнг) кураш чораларини ўтказиш учун, биринчи навбатда ўтган мавсумда тут парвонаси тарқалган майдонларда кузатув олиб бориш ва шу майдонлардаги тут новдаларини тўлиқ кесиб олиш талаб этилади.

Сурхондарё вилояти туманларида “тут парвонаси” зараркунандасининг ривожланиши ва унга қарши кимёвий кураш ишларининг бориши соҳа мутахассислари томонидан доимий назоратда. “Пилачиликнинг асосий озуқ базасини камайиб кетиш хавфини олдини олиш, келгуси йил ҳосили учун мазкур йилда тут парвонасига қарши кураш чора-тадбиларини ўз вақтида самарали ва сифатли ташкил этиш ва ўтказилишини таминлаш мақсадида” Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигининг “2023-йил мавсумида тут парвонасига қарши кураш тадбирларни ўтказиш тўғрисида”ги  буйруғи хамда  вилоят ҳокимининг “2023-йил вилоят тутзорларида тут парвонасига қарши самарали курашиш ишларини ташкил этиш тўғрисида”ги  қарорининг ижросини таминлаш мақсадида вилоят Чигиртка ва тут парвонасига қарши кураш хизмати томонидан бир қатор самарали  ишлар амалга оширилди.

2022-йил кеч кузги ва 2023-йил эрта баҳорги кузатув натижаларига кўра, жорий йилда вилоят иқлим шароитида “тут парвонаси” зараркунандаси 6 ва 7 марта авлод беришини инобатга олиб, воҳанинг  Aнгор, Қизириқ, Бандихон, Музработ, Шеробод, Термиз, Жарқўрғон, Қумқўрғон, Шурчи, Олтинсой, Денов ва Узун туманларида тузилган ишчи гуруҳлар томонидан ўтказилган кузатув мониторинг ишларида 8978,3 минг дона якка танали тутлар ва 3456,6 гектар тутзорларда мониторинг кузатувлари амалга оширилиб, “тут парвонаси” зараркунандаси пилла озуқа базаси бўлган тут дарахтларга катта миқдорда зарар бериши инобатга олиб кучли зарарланган 5915.1 минг якка танали ва 1220 гектар тутзорларда (плантациялар) кимёвий қарши кураш ишлари олиб борилди.

Ў. Абдураҳмонов, Сурхондарё вилояти чигиртка ва тут парвонасига қарши кураш хизматининг  йиғма- ахборот таҳлил бўйича бош мутахассиси

Related Articles

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button