Сурхондарё янгиликлари

Термизда кўтарилган чанг-тўзон натижасида ҳавонинг ифлосланиш даражаси маълум қилинди.

 

 

Метео шароитлар туфайли жорий йилнинг 3 июль куни Термиз шаҳрида соат 4:00 да чанг бўрони бошланди, дея хабар беради Гидрометеорология хизмати маркази.

Атмосфера ҳавоси ифлосланиши мониторинги автоматлаштирилган станцияларининг маълумотларига кўра, атмосфера ҳавосидаги майда дисперсли РМ10 зарраларининг миқдори 719 мкг/м3 ни ташкил этган, бу эса рухсат этилган максимал концентрациядан 1,5 баробар ошиб кетган. Шамол тезлиги 11 м/с.

Хусусан, соат 10:00 да атмосфера ҳавосидаги майда дисперсли РМ10 зарраларининг миқдори 6 065 мкг/м3ни ташкил этган, бу рухсат этилган максимал концентрациялардан 12 баробар ошиб кетди.

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo

Related Articles

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button