Сурхондарё янгиликлари

Термизда ҳудудий тармоқлараро саноат ярмаркаси ўтказилмоқда

 

Сурхондарё вилоятида рақобатбардош, экспортбоп, импорт ўрнини босувчи замонавий маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтириш, саноат салоҳиятини янада ошириш, маҳаллийлаштиришни кенгайтириш мақсадида жорий йил 24-25-август кунлари ҳудудий тармоқлараро саноат ярмаркаси ўтказилмоқда.

Термиз тумани ҳудудидаги «Термиз халқаро савдо маркази» Термиз эркин савдо зонасида ўтказилаётган ҳудудий тармоқлараро саноат ярмаркасида республикамиз ҳудудларидан 300 дан ортиқ ва воҳамиз ишлаб чиқарувчиларининг 200 дан зиёди ўз маҳсулотлари кўргазмаси билан иштирок этмоқда.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Related Articles

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button