Тадбиркорлар учун кенг имконият

Жорий йилнинг 4 декабрь куни Сурхондарё вилояти ҳокими ўринбосари – вилоят инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси бошлиғи Ш.Жўраев, Сурхондарё вилояти Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси бошлиғи У.Турапов раҳбарлигида Термиз тумани “TERMIZ CORGO CENTER” МЧЖда Ангор тумани ҳокими Қосим Мардонов, сектор раҳбарлари,экспортёрлар ва фермер хўжалик бошлиқлари иштирокида очиқ мулоқот ўтказилди.

Бугунги кунда вилоятимизда экспорт ҳажмини кўпайтириш, сифатли маҳсулот етиштириш, маҳсулотларни қайта ишлаш, замон талаблари асосида қадоқлаш, органик маҳсулот етиштириш масалалари ҳақида сўз борди. Аҳолини фаровон ҳаёт кечириши ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиб, ўз даромадларини кўпайтиришлари учун кўплаб имкониятлар яратилмоқда. Бу борада давлатимиз раҳбари томонидан бир қатор қарорлар қабул қилинмоқда. Жумладан, “Ўзбекистон Республикаси Президентининг қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини етиштирувчи, ишлаб чиқарувчи ва уларни экспорт қилувчи тадбиркорлар билан ўтказилган мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди. Бўлиб ўтган мулоқотда айнан ушбу қарорнинг мазмун-моҳияти, воҳамизда етиштиралаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортини юқори нархларда салоҳиятли хорижий бозорларда сотилишини таъминлаш борасида сўз борди. Вилоятимизда фаолияти йўлга қўйилган “Термиз халқаро савдо маркази”да маҳсулотларни экспорт қилиш учун яратилган шарт-шароитлар ҳақида ҳам тушунчалар берилди. Шунингдек, ер эгалари ва тадбиркорлар томонидан ушбу қарорнинг ижроси, воҳа иқлимига мос экспортбоп экинларини экиш, уларни етиштириш, қадоқлаш ва экспортни ташкил этиш тамойиллари юзасидан бир нечта саволлар ўртага ташланди. Тадбиркорлар муаммолари ва таклифлари тингланиб, атрофлича муҳокама қилинди. Саволларга маърузачилар томонидан кенг ва атрофлича жавоб берилди. Шунингдек, карантин остидаги маҳсулотни Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқишда қўшимча қулайликлар яратиш, бу маҳсулотнинг фумигацияси бўйича тартиб-таомилларни янада соддалаштириш, ушбу фаолиятни амалга оширишда хусусий сектор иштирокини кенгайтириш бўйича ҳам қонунчиликдаги янгиликлар ҳусусида сўз борди.
Усмон Турапов, Сурхондарё вилояти Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси бошлиғи



