Сурхондарёда зарарли чигирткаларга қарши кимёвий кураш авж паллага кирди

Чигирткалар барча қишлоқ хўжалик ўсимликларини зарарлайди: арпа, буғдой, оқ жўхори, тариқ, маккажўхори, тамаки, беда, ғўза ва полиз экинларига, айниқса катта зарар етказади. Ёппасига кўпайган йилларда ток ва мевали дарахтларнинг барглари билан ҳам озиқланади. Шу боис унга қарши кураш доим долзарб ҳисобланади.

Сурхондарё вилоятида зарарли чигирткаларга қарши кимёвий кураш авж паллага кирди. Воҳанинг тоғли ҳудудлари, адирлик ва тепаликларда кузатув ва назорат кучайтирилган. Бойсун туманининг қир-адир яйловларида ҳамда тоғ олди ҳудудларида зарарли чигирткаларни аниқлаш бўйича 5306 гектар майдонда кузатув ишлари олиб борилди. Шундан 2748 гектар майдонда зарарли чигирткалар тарқалганлиги аниқланди. Ушбу туманинг Мунчоқ МФЙ, Чилонзор МФЙ, Сайроб МФЙ, Хўжабулғон МФЙ худудларнинг Чилонзор, Урқўтон, Узунсой, Панжоб, Сайроб, Мунчоқ, Яккатут, Қоқбели массивларида бугунги кунга қадар 2240 гектар қир-адир яйловларида ва чўл тоғ олди худудларида зарарли чигирткаларга қарши кимёвий кураш ишлари олиб борилди.

Денов туманининг қир-адир яйловларида ҳамда тоғ олди ҳудудларида зарарли чигирткаларни аниқлаш бўйича 7405 гектар майдонда соҳа мутахассислари томонидан кузатув ишлари олиб борилиб, 4393 гектар майдонда зарарли чигирткалар тарқалганлиги аниқланди. Ушбу туманинг Ёшлик МФЙ, Мингбулоқ МФЙ, Чўнгтош МФЙ, Лўпон МФЙ, Ўзбекистон МФЙ худудларининг Ислиқи, Лўпон, Чўнгтош, Дахана, Аламжаҳон, Қўтирбулоқ, Генерал, Тошсой, Аждарсой массивларида бугунги кунга қадар 3852 гектар қир-адир яйловларида ва чўл тоғ олди худудларида зарарли чигирткаларга қарши кимёвий кураш ишлари олиб борилди.

Қумқўрғон туманининг қир-адир яйловларида ҳамда тоғ олди ҳудудларида зарарли чигирткаларни аниқлаш бўйича 8635 гектар майдонда соҳа мутахассислари томонидан кузатув ишлари олиб борилиб, 4180 гектар майдонда зарарли чигирткалар тарқалганлиги аниқланди. Ушбу туманининг Тебат МФЙ, Нефтчилар МФЙ, Хўжамулки МФЙ худудларининг Катта сайхон, Улкан, Кўр қудуқ, Тасмасой, Лалмикор, Ферма 2, Қоратурба, Хур ота, массивларида бугунги кунга қадар 3533 гектар қир-адир яйловларида ва чўл тоғ олди худудларида зарарли чигирткаларга қарши кимёвий кураш ишлари ўтказилди.

Олтинсой туманининг қир-адир яйловларида ҳамда тоғ олди ҳудудларида зарарли чигирткаларни аниқлаш бўйича 6908 гектар майдонда соҳа мутахассислари томонидан кузатилиб, 3605 гектар майдонда зарарли чигирткалар тарқалганлиги аниқланди. Ушбу туманининг Ҳайрондара МФЙ, Қорлиқ МФЙ, Жобу МФЙ, Мингчинор МФЙ худудларининг Хўжасоат, Қуруқсой, Ғишт завод, Жобу, Янги боғ, Узунсой, Ҳоварсой массивларида бугунги кунга қадар 3019 гектар қир-адир яйловларида ва чўл тоғ олди худудларида зарарли чигирткаларга қарши кимёвий кураш ишлари олиб борилди.

Сариосиё туманида 1505 гектар майдонда соҳа мутахассислари томонидан кузатув ишлари олиб борилди, шундан 795 гектар майдонда зарарли чигирткалар тарқалганлиги аниқланди. Ушбу туманининг Себзор МФЙ, Кенггузар МФЙ, худудларининг Себзор, Кенггузар массивларида бугунги кунга қадар 688 гектар қир-адир яйловларида ва чўл тоғ олди худудларида зарарли чигирткаларга қарши кимёвий кураш ишлари олиб борилди. Узун туманининг қир-адир яйловларида ҳамда тоғ олди ҳудудларида зарарли чигирткаларни аниқлаш бўйича 25277 гектар майдонда соҳа мутахассислари томонидан кузатилди ҳамда 13597 гектар майдонда зарарли чигирткалар тарқалганлиги аниқланди. Ушбу туманининг Файзова МФЙ, Хурсанд МФЙ, Оқмачит МФЙ, Янгиобод МФЙ, Серхаракат МФЙ, Мустақиллик МФЙ, Янгиобод МФЙ худудларининг Дазира, Чулбирсой, Кўнгдаланг йўл, Файзова, Арғамчи, Боботоғ, Оқ мачит, карисни хавори, Аламжаҳон, Қуруқ сой, Ўрта жилға сой, Серхаракат, Чимтол, Қушқоқ, Чилгаз ота, массивларида бугунги кунга қадар 11490 гектар қир-адир яйловларида ва чўл тоғ олди худудларида зарарли чигирткаларга қарши кимёвий кураш ишлари олиб борилди.
Шеробод туманининг қир-адир яйловларида ҳамда тоғ олди ҳудудларида зарарли чигирткаларни аниқлаш бўйича 1255 гектар майдонда соҳа мутахассислари томонидан кузатув ишлари олиб борилди, шундан 770 гектар майдонда зарарли чигирткалар тарқалганлиги аниқланди. Ушбу туманининг Гулистон МФЙ, Хатак МФЙ худудларининг Ғуржак, Қизил олма, Зарабоғ массивларида бугунги кунга қадар 640 гектар қир-адир яйловларида ва чўл тоғ олди худудларида зарарли чигирткаларга қарши кимёвий кураш ишлари олиб борилди.
Шўрчи туманининг қир-адир яйловларида ҳамда тоғ олди ҳудудларида зарарли чигирткаларни аниқлаш бўйича 15368 гектар майдонда кузатув ишлари олиб борилган бўлиб, шундан 8874 гектар майдонда зарарли чигирткалар тарқалганлиги аниқланди. Ушбу туманининг Эзгулик МФЙ, Озод МФЙ, Хушчекка МФЙ, Лайлакхона МФЙ, Тамшуш МФЙ худудларининг Палигон, Буравой, Қашқа, Тақирни хавори, Қушқоқ хавори, Лайлакхона, Эгри-бегри, Қундузсой, Делбасой, Эгизсой, Зиндон, Озод, Лойқа, Полвонтош, кўнгдаланг йўл, Сулома массивларида бугунги кунга қадар 7579 гектар қир-адир яйловларида ва чўл тоғ олди худудларида зарарли чигирткаларга қарши кимёвий кураш ишлари олиб борилди.
Бугунги кунга қадар вилоятнинг қир-адир, чўл ва тоғ олди худудларида 33041 гектар майдонда зарарли чигирткаларга қарши кимёвий кураш ишлари олиб борилди.
- Тожикистон Республикаси билан чегарадош бўлган барча туманларнинг чегарадош нейтрал худудларида 192 гектар майдонда зарарли чигирткаларга қарши кимёвий ишловлар олиб борилди ва чегарадош нейтрал ҳудудларда зарарли чигирткалар қўшни давлатдан учиб ўтиш холатлари аниқланманмаган бўлсада, бугунги кунда хам ушбу чегарадош худудларда кузатув назорат ишлари давом этмоқда. Ташкил этилган штаб ҳам туну-кун фаолият юритмоқда.
Сурхондарё вилояти Чигиртка ва тут парвонасига қарши кураш хизмати ОАВ ва ижтимоий тармоқлар, маҳаллаларнинг телеграм каналлари, чўпонларнинг телеграм группалари ҳамда маҳаллий блогерлар билан хамкорликда зарарли чигирткаларнинг ўчоқлари қаерларда жойлашганлиги ҳамда кунлик қилинаётган ишлар юзасидан фикр алмашиниб хамкорликда ишлар давом этмоқда.
Даврон Тангиров, Сурхондарё вилояти Чигиртка ва тут парвонасига қарши кураш хизмати бошлиғи



