Жамият

Сурхондарёда солиқ қарздорликлари ундирилмоқда

 

Солиқлар–иқтисодиётимиз таянчи, фаровон ҳаётимиз манбаи. Бироқ айрим солиқ тўловчилар ўз мажбуриятларини унутиб, қарзларини қасддан тўламаётган ҳолатларга дуч келинмоқда. Бундай ҳаракатлар солиқларни мажбурий тартибда ундирилишига сабаб бўлади.

Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларига асосан мавжуд солиқ қарздорликларини ундириш мақсадида Мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармаси ва вилоят солиқ хизмати органлари ходимлари иштирокида ишчи гуруҳлар ташкил этилиб, қарздор жисмоний ҳамда юридик шахслардан солиқ қарздорликлари ундирилмоқда.

Мисол учун, йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекциянинг 17.10.2023 йилдаги ижро варақасига асосан қарздор «SHARG‘UN KO‘MIR» AJдан жами 1 млрд. 459 млн. сўмга яқин солиқ қарздорлигини ундириш белгиланган. Мазкур ижро ҳужжати Бюронинг Сариосиё туман бўлими иш юритувига қабул қилиниб, давлат ижрочиси томонидан қарздор жамиятга тегишли банк ҳисоб рақамлари, барча турдаги автотранспорт воситалари ва кўчмас мулк бино-иншоотларига электрон тарзда тақиқ қўйилиб, қарздорликни бартараф этиш учун ихтиёрий муддат белгилаб берилди.

Белгиланган ихтиёрий муддат ичида солиқ қарздорлиги тўлиқ тўлаб берилди ва жамиятга қўйилган барча тақиқлар бекор қилиниб, ижро ҳужжати иш юритувдан тамомланди.

Таҳлилларга кўра, жорий йилнинг ўтган даврида суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатлари асосида МИБ вилоят бошқармаси ва ҳудудий бўлимлари иш юритувига қабул қилинган ҳужжатлар доирасида 831 миллиард 352 миллион сўмлик ижро ҳужжатлари ижроси таъминланган.

Бюро органлари томонидан суд қарорлари ва бошқа органлар ҳужжатларининг ижросини таъминлаш борасидаги амалий ишлар бутун вилоят бўйлаб жадаллик билан давом эттирилмоқда.

 

Мажбурий ижро бюроси  Сурхондарё вилояти бошқармаси

 

Related Articles

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button