Жамият

ТЕМИР ЙЎЛЛАРДАН ЎТАЁТГАНДА ОГОХ БЎЛИНГ…

Йўллар чоррахалардан ва кесишмалардан иборат. Бу эса автотранспортларни бошқараётган хайдовчилардан нихоятда эхтиёткорликни, хушёрликни талаб этади. Афсуски, улар баъзи йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларини унутиб, чоррахаларда ҳам тезликни ошириб ўтади. Оқибати ўзингизга маълум…

Темир йўл бугун воҳа ахлининг  энг қулай  ва зарур транспорт воситасига айланиб улгурган.  Зеро, эндиликда пойтахтимиз  ва жанубий минтақалар ўртасидаги тафовут масофа  бўйича 170 километрга, вақт бўйича эса 7 соатга қисқарди.  Истиқлол берган мана шундай имкониятлардан бугун барча юртдошларимиз мамнун бўлишмоқда. Тошғузор-Бойсун–Қумқўрғон янги темир йўл линиясида «Дарбанд темир йўл масофаси» корхонаси ҳудудига қарашли участкалар Оқробот–Бойсун-Қумқўрғон-Қудуқли йўналишиларидир. Яратилаётган енгилликларга қарамасдан айрим ҳамюртларимиз томонидан поездлар ҳаракатига тахдид солувчи қоидабузарликлар содир этилмоқда. Оқробод–Бойсун-Қумқўрғон-Қудуқли ораликларида  40 та темир йўл кесишмаси мавжуд. Уларнинг ҳаммаси автомобил йўллари билан туташ темир йўл кесишмаларидир. Ана шу кесишмаларда турли хилдаги қоидабузарликлар содир этилмоқдаки, бу ҳақида тўхталмай иложимиз йўқ. Гарчанд темир йўл кесишмаларида поезд состави  яқинлашаётганлигини билдирувчи чироклар ёниб турганига қарамай, баъзи хайдовчилар автомобил (техника) ларини  тўхтатмай  «ўтиб олишга улгураман”, деган  илинжда  тезликни ошириш холатлари кузатилмоқда. Ёки қўриқланадиган темир йўл кесишмаларида шлагбаунлар туширилганда ҳам поезд составини ўтишни кутиб турмай  автотраспортларини хайдаб кетиш холлари ҳам рўй бермоқда. Умумфойдаланиш темир йўлларидаги қўриқланмайдиган кесишмаларда сўнгги йилларда поездлар ва автотранспорт воситалари иштирокида кўплаб бахтсиз ҳодисалар содир бўлмоқда. Бунинг натижасида эса инсонлар ўлимига (соғлигига) ёки поездлар ҳаракат хавфсизлигига жиддий хавф туғдирмоқда.

Маълумот учун: Ўтган йилда жами 63 маротаба қўриқланмайдиган кесишмаларида автотранспорт воситаси билан тўқнашуви содир бўлиб, уларда 26 нафар инсон жабрланган ва 12 нафар инсонларнинг ўлими билан якун топган.  2024-йилда қўриқланмайдиган кесишмаларда 21 маротаба содир бўлган тўқнашувларда 7 нафар инсонларнинг ўлимига ва 5 нафар инсоннинг тан жароҳати олишига сабаб бўлган.    Шундай холатлардан бири 2024-йил 6-август куни соат 12:19 ларда Элбаён-Қумқўрғон станциялар оралиғи 4544 км 9-пикетда жойлашган қўриқланмайдиган темир йўл кесишмасида, Сариосиё – Термиз шаҳарлараро қатновчи 6375-сонли йўловчи поезди билан “Ласетти жентра” русумли автомобили тўқнашган ва оқибатда ҳайдовчи вафот этган.   “Дарбанд темир йўл масофа” корхонаси йўл харакати коидаларини менсимайдиган, уларга риоя қилмайдиган,  шошқалоқ  хайдовчилар томонидан содир этилаётган бундай нохуш холатлар юзасидан  вилоят ЙХХБ га тўлиқ маълумотлар юборилмоқда. ДАН ходимлари томонидан «шошма-шошар»  хайдовчиларга нисбатда  чоралар кўрилмоқда. Йўл тасодифларга тўла. Шу боис «Дарбанд темир йўл масофа» корхонаси темир йўл яқинида жойлашган ташкилотлар,  маҳаллалар, ўқув масканлари ва шахсий транспорти бўлган фуқороларга темир йўл кесишмаларидан ва темир йўл изидан  ўтиш қоидалари, уларга амал қилмаслик эса юқоридаги каби салбий  оқибатларга олиб келиши ҳақида батафсил тушунча бермоқда. Таъкидлаш ўринлики,  Оқробод-Дарбанд,  Дарбанд–Бойсун, Бойсун–Қумқўрғон, Қумқўрғон-Қудуқли  оралиқларида ва бекатларга яқин масофаларда, темир йўл яқинида яшайдиган аҳоли томонидан темир йўл атрофида чорва молларини боқиш  ва қаровсиз қолдириш ёки  ёш болаларга ишониб ташлаб кетиш холатлари ҳам учрамоқда. Моллар темир йўлга чиқиб  поездлар харакатини қийинлаштирмоқда. Боз устига ушбу жойларда айрим ёш болалар релслар устига  ҳар хил нарсалар қўйиб кетиш ва темир йўл атрофидаги йўл белгиларини ағанатиб кетиш холатлари ҳам юз бермоқда.

Ҳурматли  воҳадошларимиздан  темир йўлдан ўтаётганда  йўл қоидаларга амал қилишларини ва темир йўл атрофида чорва молларини боқиш,  қаровсиз қолдириш ва йўл белгиларини  бузмаслик ҳақида фарзандларига ҳам тушунтириб,  уларга ўрнак кўрсатишларини сўраймиз.

Қ.Нормаматов, “Дарбанд темир йўл масофа” корхонаси филиали бошлиғи

О.Қурбонназаров, Транспорт назорати инспекцияси Темир йўл транспортида назорат Қашқадарё  вилояти ҳудудий бўлими бошлиғи

 

Related Articles

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button