«Боғи эрам» маҳалласи обод гўшага айланмоқда

Вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов Музработ туманига ташрифининг кейинги манзилида “Боғи эрам” маҳалласида “Обод хонадон, обод кўча, обод маҳалла” дастури доирасида амалга оширилаётган ишлар билан танишди ва мутасаддиларнинг ахборотини тинглади. Кўчаларни тартибга келтириш, ички йўлларни таъмирлаш ишлари кўздан кечирилди.
Шунингдек, вилоят раҳбари маҳалла ҳудудида жойлашган 38-сонли умумтаълим мактабидаги мавжуд шароитлар ҳамда марказлашган иситиш тизимини жорий этилиши бўйича олиб борилаётган ишлар билан танишиб, мутасаддиларга мактаб биноси ва спорт майдонини таъмирлаш учун лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш вазифасини топширди. Бундан ташқари аҳолига қулайлик яратиш мақсадида маҳалла ҳудудида “Маҳалла тиббиёт пункти” ташкил этиш, маҳалла идораси биноси, сендвич панелли боғча қуриш бўйича топшириқлар берилди.
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати



