Жамият

Ўзбекистонга кириш визасини расмийлаштириб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушланди

Ўзбекистонга кириш визасини расмийлаштириб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сурхондарё вилоят бошқармаси томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар Б.К. ва А.Н. хорижий давлат фуқароси А.С.нинг ишончига кириб, унинг таниши А.Ҳ. ва оила аъзоларига Ўзбекистон Республикасига кириш визасини танишлари ёрдамида 12 000 АҚШ доллари эвазига расмийлаштириб беришни ваъда қилишиб, олдиндан 6 000 АҚШ долларини олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.Бу ҳақида Department_uz ўз саҳифасида  хабар берди.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

Related Articles

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button