Фойдали маслаҳатлар

СЎРАГАН ЭДИНГИЗ….

ПЕНСИЯНИ БОШҚА ШАХСГА ЎТКАЗСА БЎЛАДИМИ?

 

Савол: Ассалому-алайкум. Дадам 70 ёшдалар. Ҳозир бетоб бўлиб тўшакка михланиб қолганлар.У киши нафақаларини неваралари номига  ўтказиб бермокчилар. Ушбу амалиёт кандай амалга оширилади?   Неваралари 3ёш. Илтимос маслахат беринг.

ЖАВОБ: Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 13 октябрдаги 592-сон қарори билан тасдиқланган «Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида»ги Низомнинг 158-бандига кўра  тайинланган пенсияни тўлаш пенсионер вафот этганида тўхтатилади. Ушбу Низом ҳамда “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонунга асосан  пенсия ёки нафақаларни бошқа шахсга ўтказишга йўл қўйилмайди. Мазкур Қонуннинг 63-моддасига пенсионер олиши лозим бўлган ва унинг вафоти муносабати билан олинмай қолган пенсия пули мерос таркибига киритилмасдан боқувчисини йўқотганлик пенсияси билан таъминланадиган шахслар (19, 20-моддалар) доирасига кирувчи оила аъзоларига тўланади.

Ота-онаси, эри (хотини), шунингдек пенсионер билан у вафот этган кунигача биргаликда яшаб турган оила аъзолари бу пулни, улар боқувчисини йўқотганлик пенсияси билан таъминланадиганлар доирасига кирмаганлари тақдирида ҳам олиш ҳуқуқига эга бўладилар. Пенсионер вафот этган ой учун олинмай қолган пенсия пули кўрсатиб ўтилган оила аъзоларига ушбу ой учун тўлиқ тўланади. Оиланинг бир неча аъзоси мурожаат этган тақдирда пенсиянинг уларга тегишли суммаси уларнинг ўртасида тенг тақсимланади.

Пенсионер вафот этган тақдирда унинг оиласига ёки пенсионернинг дафн маросимини ўтказган шахсга пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг тўрт баробари миқдорида дафн этиш нафақаси тўланади. Кўрсатиб ўтилган пуллар, уларни олиш учун пенсионер вафот этганидан кейин олтмиш кун ичида мурожаат этилган тақдирда тўланади.

Демак, пенсияни ўтказиб беришнинг имкони йўқ.

Мазкур Қонуннинг 19-моддасига биноан агар набираси вафот этган боқувчининг қарамоғида бўлса у боқувчисини йўқотганлик пенсияси олиш ҳуқуқига эга бўлади ва бу масалада шахс вафот этгандан сўнг туман пенсия жамғармасига мурожаат қилинади.

@yuristgamurojaat

Related Articles

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button