Жамият
Пенсия қайта ҳисобланиши учун фуқаро расмий шаклда ишлаган бўлиши лозим.

❓ Мен ногиронлик пенсиясини оламан, лекин ҳозирги пайтда меҳнат фаолиятимни давом эттирмоқдаман. Менга пенсиям қайта ҳисоблаб бериладими?
✅ Ҳа, албатта, қайта ҳисоблаб берилади. Фақат бунинг учун, пенсия тайинланганидан сўнг 2 йил давомида расмий шаклда ишлаш ва иш ҳақи олиш лозим.
Шундан сўнг фуқаро ишлаганлиги тўғрисидаги электрон маълумотга асосан Пенсия жамғармаси томонидан унинг пенсияси автоматик равишда қайта ҳисобланади ва кейинги ойнинг бошидан пенсия тўлови амалга оширилади.
☝️ Эслатма: Пенсия қайта ҳисобланиши учун фуқаро расмий шаклда ишлаган бўлиши лозим.
Jamshid Botirov, Termiz shahar Pensiya Jamg’armasi Fuqarolarga xizmat ko’rsatish sho’basi bosh mutaxassisi



