Жамият

Ободонлаштириш, тозалаш ва бунёдкорлик ишлари билан танишилди

Вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов Термиз шаҳри ва Термиз тумани бўйлаб ободонлаштириш, тозалаш ва бунёдкорлик ишлари билан танишди, аввалги ташрифларда берилган топшириқлар ижросини кўздан кечирди.

Хусусан, М39 йўли бўйлаб “Ал-Ҳаким Ат-Термизий” мажмуасига, шунингдек, Термиз шаҳрининг Мангузар ва Ибн Сино кўчалари бўйлаб йўл ёқаларига гуллар экиш, ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишларининг бориши, йўлбўйи инфратузилмасини яхшилаш ишлари билан танишилди.

Масъулларга белгиланган топшириқларни сифатли амалга ошириш, экилган гуллар ва яшил ҳудудларнинг кунлик парваришини таъминлаш, кўчалар бўйлаб ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишларини изчил давом эттириш топшириғи берилди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Related Articles

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button