“Нотариуслардан бепул ҳуқуқий билимлар” акцияси ўтказилди

“Юксалиш” ҳаракати Cурхондарё вилояти ҳудудий бўлимаси ҳамда Ўзбекистон нотариал палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармаси ҳамкорлигида жорий йилнинг 27 март куни Термиз шаҳридаги “Ёшлар маркази”да биносида юристлар ва нотариуслар томонидан аҳолига бепул юридик маслаҳатлар “Нотариуслардан бепул ҳуқуқий билимлар” акцияси ташкил этилди.

Мазкур акция Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 январдаги “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш, халқ билан ўзаро алоқалар механизмини яратиш, ҳуқуқни қўллаш соҳасида мавжуд муаммо ва камчиликларни аниқлаш ҳамда уларни бартараф этишга қаратилган таклиф ҳамда тавсиялар ишлаб чиқиш мақсадида ташкил қилинди.
Акция доирасида Термиз шаҳрида яшовчи фуқароларга бепул ҳуқуқий маслаҳатлар бериш учун Сурхондарё вилоятида хусусий амалиёт билан шуғуллануви нотариуслар жалб этилди, фуқароларга бепул ҳуқуқий маслаҳатлар беришда амалий ёрдам берилди.Акция олдидан ташкилотчиларнинг расмий саҳифалари, ижтимоий тармоқларда эълон постлари жойлаштирилди. Ташкил этилган акцияда 14 нафар хусусий амалиёт билан шуғулланувчи малакали нотариуслардан иборат жами 100 нафардан ёшлар ва махалла фуқароларига ҳуқуқий маслаҳат бериш жараёнида иштирок этишди.

Акция доирасида мутахассислар томонидан фуқароларга турли ҳуқуқий муаммоли масалаларда, шу жумладан оилавий муносабатлар, суд-ҳуқуқ масаласи, инсон ҳуқуқлари, жиноий ҳуқуқ масалалари, ворислик ҳуқуқи, никох билан боғлиқ масалаларда, кўчмас мулкларни бошқа шахсга ўтказиш билан боғлиқ (ҳадя, олди – сотди шартномалари, айрибошлаш шартномалари), ҳужжатлар таржимасини бир тилдан бошқа тилга ўгириш, яқин қариндошлар ўртасида автомототранспорт воситаларини расмийлаштриш, уй жой бўйича ишончнома маслахати, судга ишончнома бериш, гаров шартномасини расмийлаштириш, кафиллик хати бериш ва мерос масалалари юзасидан юридик ёрдам кўрсатилди.
“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати Сурхондарё вилояти ҳудудий бўлинмаси



