“Мен бу ишларни барчасини билишимга сабаб бўлган нарса бу газ таъминотида ишлаганим”

Аёл – она, рафиқа, ходим, раҳбар. Унинг юзида қуёш балқиб, кўзларида юлдуз чақнайди, киприкларида эса булутлар сузиб юради. Унинг кулгиларида ранг-баранг гуллар очилиб, фиғонида тошлар ёрилади… Ҳеч бир ижодкор йўқки, аёлни мадҳ этмаган, унинг шаъни ҳақида илиқ мисралар битмаган.
Илгари фақат бола тарбияси, уй юмушлари билангина чекланган, ҳатто ташқари ҳовлига чиқиши таъқиқланган bu нозик хилқат вакиллари бугун чин маънода жамиятнинг фаол қатлами, юртимиз ривожланишида ўзининг муносиб ҳиссасини қўшаётган фидойи инсонлардир.
Нафиса Тоғаева. Бугун Сурхондарё вилоятидаги gaz таъминоти соҳаси вакилларининг барчаси бу аёлни танийди, ҳурмат қилади, яқинидай суяди. Боиси, Нафиса опа ўзининг меҳнаткашлиги, тажрибаси, қолаверса, самимийлиги билан меҳр ва эътибор қозонган.
Қаҳрамонимиз 2004 Термиз иқтисодиёт касб-ҳунар-коллежини тамомлаб, ҳозирги вақтда Термиз давлат университетида иккинчи мутахассислик бўйича сиртдан учунчи курс талабаси бўлиб ўқиб келмоқда. Дастлабки фаолиятини Қумқўрғон туманидаги таълим муассасаларидан бошлади. Кейинчалик ишлаб чиқариш соҳасида фаолият юритди.
-“Қумқўрғон туман gaz таъминоти бўлимига илк иш бошлаганим ёдимда. Шароитлар ҳозиргедек яхши эмас эди. Ходимлар билан ишлаш бўлими бошлиғи, ижро интизом бўлимларида ҳам ишладим. Ҳамкасбларимиз билан бирга маҳаллаларда газдан тўғри va хавфсиз фойдаланишларини тарғибот қилиш учун ҳам чиқиб турардим. Биз уларга табиий газдан тўғри фойдаланишларини тушунтирардик. Хурсанд одамларнинг кўтаринки кайфияти бизни ҳам шод қиларди. Халққа қайсидир маънода ёрдам бераётганимиз, уларнинг оғирини енгил қилаётганимиздан ғурурланардик”, – дея эслайди Нафиса опа.

Нафиса Тоғаева 2001 йилдан бошлаб gaz таъминоти тизимида меҳнат қилди. У ўша йиллари сарфланган gaz ҳажмини ҳисобга олиш ишлари ҳозиргидай замонавий ахборот коммуникацион технологиялар мавжуд бўлмаган. Истеъмолчиларга етказиб берилган табиий gaz ҳажмларининг ҳисоб-китоби қўлда юритилган деб эслайди.
Кейинчалик ходимларга қисқартиришлар келганида қаҳрамонимиз туман газ таъминоти бўлимига қоровул вазифасида ишлай бошлади. Нафиса опа бу билан чегараланиб қолмай 2020 йилда Термиз давлат университетининг рус тили йўналишига ўқишга кирди ва ўзининг хонадонидан мўъжазгина синфхона ташкил қилди. Бугун эса “Жийдали” маҳалласининг 4 синфгача бўлган ўқувчиларга рус тили фанидан қўшимча дарс бериб келмоқда. Нафиса опа вақтини тўғри тақсимлагани бойиси бу билан ҳам чекланиб қолмади. Кечки пайт уй юмушларидан бўшаганда ҳунармандчиликнинг гул ясаш турлари билан ҳам шуғулланади. Опанинг айтиши бўйича туман мактабгача таълим ташкилотларига ушбу қўл меҳнатларимни сотаман, бу ҳам оила буйжетимизга фойда дийди. Қисқаси, йиллар қаҳрамонимизни сабр ва меҳнатда тоблади.

Фидойи ходим касбига шунчаки ёндашмади, зиммасидаги вазифаларни масъулият билан адо этди.
Бугунги кунда “Жийдали” маҳалласида танийдиган барча хонадон соҳибаларига Нафиса опани чақиришиб газ жиҳозларини созлатишларига гувоҳи ҳам бўлдик.
– Аёлларнинг кўпчилиги менга мурожаат қилишади газ жиҳозимизни кўриб беринг,дейишади. Мен югуриб бораман, қўлимдан келган барча ишларни қиламан. Уйимга ҳам барча керакли асбоблар олиб келиб қўйганман.
Оила ва ишни бир маромда олиб бориш қаҳрамонимиз учун осон кечмади, албатта. Бунда унга турмуш ўртоғи Шодмон ака Норқулов яқиндан ёрдам берди, муаммоларига елка тутди, ҳар доим қўллаб-қувватлади. Нафиса опа изланишдан тўхтамайдиган инсонлардан бири. Яқинда рус тил бўйича халқаро С1 сертификат қўлга киритди.
Айни вақтда қаҳрамонимиз “Қумқўрғонтумангаз” газ таъминоти бўлимида навбатчи қоровул бўлиб меҳнат қилмоқда. Ҳамкасбларига сирдош, дилдош бўлишдан, ёш мутахассисларга эса устозлик қилишдан оғринмайди. Жамиятнинг кўп сонли жамоаси номидан оиласида 4 нафар фарзандининг меҳрибон онажониси ва 4 нафар неваранинг қадрли бувижониси бўлган, умрининг салкам 22 йилини газ таъминоти соҳасига бағишлаган Насифа тогаевани Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 32 йиллиги муносабати билан самимий табриклаймиз. Умрингизнинг ҳар бир лаҳзаси кўклам гулларидай чароғбон бўлсин.
Азиз Машрапов



