
Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги ходимлари куни серқуёш Сурхон воҳасида ҳам кенг нишонланди. Термиз шаҳрида ўтказидган байрам тадбирида деҳқончилик ҳадисини олган бир гуруҳ деҳқон ва фермерлар , боғбон ва чорвадорлар, пиллакорлар, аграном ва агрокластерлар вакиллари иштирок этди.
Тадбир аввалида Сурхондарё вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов Президентимизнинг Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги ходимларига йўллаган байрам табригини ўқиб эшиттирди. Унда соҳа вакилларинин фидокорона меҳнатларининг улуғланганлиги алоҳида эътироф этилди. Вилоят раҳбари ўз табригида қишлоқ хўжалиги соҳаси ходимларининг машаққатли меҳнатлари самараси ўлароқ жорий йилда бир гектардан 70 сентнердан жами 629 минг тонна ғалла, 40 сентнердан жами 690,3 минг тонна пахта, 1 960 тонна пилла, 1 млн. 200 минг тонна мева-сабзавот, 217 минг тонна гўшт ва 955 минг тонна сут маҳсулотлари, 570 млн. дона тухум етиштирилганлигини, йиғиб олинган пахта хом ашёси ўтган йилга нисбатан, 35 минг тоннага, ёки ўртача ҳосилдорлик 5 сентнерга ошганини таъкидлади. Томорқа ер эгалари мўъжазгина экин майдонларида 2-3 марта ҳосил етиштириб, 1,5 миллион тонна мева, сабзавот, полиз ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотларини йиғиштириб олди. Содда қилиб айтганда, томарқачилик воҳа аҳлининг қўшимча даромад манбаига айланди.
Дарҳақиқат, Президентимиз ташаббуси билан қишлоқ хўжалигида кластер тизими йўлга қўйилгани, соҳага имтиёзлар берилаётгани, миришкорларнинг деҳқончиликка муносабати тубдан ўзгаргани, меҳнатига яраша ҳақ олаётгани, замонавий илғор технологиялар жорий этилиб, қишлоқ хўжалиги техникалари ҳам янгиланаётгани ва томорқа соҳибларига кўрсатилаётган эътибор ютуқлар омили бўлмоқда. Тадбирда бир гуруҳ қишлоқ хўжалиги соҳаси ходимлари ва фермер хўжаликлари раҳбарларига «Қишлоқ хўжалиги фидойиси» ва «Илғор фермер» кўкрак нишонлари тантанали топширилди.
Сурхондарё вилояти Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси бошлиғи Усмон Туропов ҳам меҳнатлари қадр топган соҳа вакиллари билан бир қаторда шарафланди. У киши давлатимизнинг «Қишлоқ хўжалиги фидойиси» кўкрак нишони билан тақдирландилар. Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси жамоаси номидан устозимизни ушбу мукофот билан қизғин муборакбод этган ҳолда у кишига тани – сиҳатликни, ютуқлари бардавом бўлишини тилаб қоламиз.
Сурхондарё вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси жамоаси



