Жамият

Малайзиялик профессор-ўқитувчилар Термизда дарс ўтади

 

Термиз давлат университетида Малайзиянинг Перлис, Утара, Теренгану университетларининг бир гуруҳ профессор–ўқитувчилари билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда меҳмонлар Малайзия олий таълим тизими ва олий таълим муассасалари фаолиятига оид тақдимотларни ўтказди. Илм-фан ва кадрлар тайёрлаш соҳасида эришилаётган ютуқлар акс этган видеолавҳаларни намойиш этди.

Малайзиялик профессор–ўқитувчилар 24 сентябргача Термиз давлат университетида бўлади. Ҳамкорлик доирасидаги ишларни амалга ошириб, илмий йўналишлари бўйича талаба-ёшларга сабоқ беради. Сурхон воҳасининг диққатга сазовор жойлари билан яқиндан танишади.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил май ойида Термиз давлат университети ректори А.Мараҳимов бошчилигидаги делегация Малайзияда ўзаро тажриба алмашиб, Перлис, Утара, Теренгану университетлари талабалари, магистрантлари ва университетлар ходимларига ўз илмий соҳалари бўйича дарс ўтиб қайтишганди.

AOKA_Surxondaryo

Related Articles

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button