Сурхондарё янгиликлари

МАҲСУЛОТЛАРИМИЗ КАРАНТИН ТАЛАБЛАРИГА АСОСАН ЭКСПОРТГА ЧИҚАРИЛМОҚДА

Ўсимликлар карантини ва ҳимояси Агентлигининг 2022-йил 21-декабрдаги 4-сон буйруғининг иловаси билан тасдиқланган «карантин остидаги маҳсулотни олиб кириш, олиб чиқиш, ишлаб чиқариш, қайта ишлаш, сақлаш, ташиш, реализация қилиш ҳамда йўқ қилишга доир фитосанитария талаблари» (Адлия вазирлиги, 07.02.2023-йил, руйхат рақами 147)нинг давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, юридик ва жисмоний шахслар томонидан карантин остидаги маҳсулотни Ўзбекистон Республикасига олиб кириш ва унинг ҳудудидан олиб чиқиш, ишлаб чиқариш, қайта ишлаш, сақлаш, ташиш, реализация қилиш ҳамда йўқ  қилишга доир қоидаларни белгилайди.

Юқоридагиларни инобатга олиб Сурхондарё  вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси экспорт қилиниши режалаштирилган барча карантин остидаги  маҳсулотлар мутахассисларимиз томонидан назоратга олинган.

Маҳсулотлар солинадиган қадоқлар, ёғоч тагликлар ва ёғоч ўрамлар, 6 мм ва ундан қалин қутилар белгиланган тартибда зарарсизлантирилганда ҳамда термо муҳр қўйилган бўлиши шарт. Шу билан бир қаторда маҳсулот солинган қадоқларнинг ҳар бири маҳсулот олиб чиқувчи жисмоний ёки юридик шахс томонидан маркировкаланган бўлган ҳолатдагина ички фитосанитар сертификати расмийлаштириб бериш тўғрисида ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорти учун Халқаро намунадаги ФСС расмийлаштиришда ички ФСС бўлгандагина амалга оширилиши тўғрисида, вилоят ҳудудига олиб кирилаётган карантин остидаги маҳсулотларнинг қадоқлари карантин остидаги маҳсулотдан тайёрланган ёғоч таглик ва ёғоч ўрам (қоплама)лар, 6 мм ва ундан қалин қутилар (яшиклар)нинг барчасига зарарсизлантирилганликни тасдиқловчи термо муҳр қўйилган бўлиши ҳамда карантин остидаги маҳсулот маркировкаланган бўлиши талаб этилади.

Бугун юқори сифатли ва хавфсизлик кўрсаткичлари талабларига жавоб берадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириб ва етказиб бера олсак, жаҳоннинг ҳар қандай мамлакатига экспорт қилиш имконияти пайдо бўлади. Янги ҳорижий  бозорлар сони кўпаяди, иқтисодий кўрсаткичлар ошади, халқимиз кечагиданда фаравон турмуш кечиради.

Юсуф Тошболтаев, Сурхондарё вилояти Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармасининг ташқи карантин бўйича бош мутахассиси

Related Articles

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button