Жамият

МАҚСАДИМИЗ – ЮҚОРИ СИФАТЛИ МАҲСУЛОТ ЕТИШТИРИШ

очиқ мулоқот

Бугун хорижда Ўзбекистонда етиштирилган қишлоқ хўжалик маҳсулотларига талаб юқори. Агрологистика хизмати, мева ва сабзавотларни халқаро стандартлар асосида қадоқлаш, чет элдаги харидорларга жўнатиш босқичма- босқич жаҳон стандартлари  даражасига кўтарилмоқда.  Давлатимиз раҳбарининг видеоселектор йиғилишида белгилаб берган топшириқлари ижросини таъминлаш ва экспортёрларга янада қулай шароитлар яратиш учун вилоятда олтита экспорт-логистика маркази ташкил этилиб, шу ернинг ўзида божхона, транспорт, карантин ва бошқа зарур хизматлар кўрсатиш йўлга қўйилди. Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов , вилоят  Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси бошлиғи Усмон Туропов, Музработ туманида туман ҳокими Абдурашид Исмаилов, ҳамда сектор раҳбарлари ташаббуси билан ташкил этилган экспорт логистика маркази фаолияти билан танишди. Экспортёр корхоналар ва тадбиркорлар билан мулоқот қилинди.

  • –  Агар юқори сифатли ва хавфсизлик кўрсаткичлари талабларига жавоб берадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириб ва етказиб бера олсак, жаҳоннинг ҳар қандай мамлакатига экспорт қилиш имконияти пайдо бўлади, –  дейди Сурхондарё вилоят Ўсимликлар карантини  ва ҳимояси бошқармаси бошлиғи Усмон Туропов. – Шунда мева-сабзавот маҳсулотларининг экспорти географиясини кенгайтириш имкониятлари ортади. Мамлакатимиздаги мавжуд табиий-иқлим шароити қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш учун катта имкониятдир. Ундан оқилона фойдаланилса, маҳсулотларни чуқур қайта ишлаш кенгайтирилса экспорт ҳажмини оширишга эришамиз. Бу орада Агентлигимиз томонидан бир қатор чора-тадбирлар белгилаб берилган. Ҳар бир маҳсулот етиштиришда долзарб кунликлар  режаси асосида далада етиштирилаётган маҳсулотлар уруғ қадалиб пишиб етилишигача бўлган даврга қадар ҳамда хориж бозорига чиқарилиши жараёнигача кузатувимиз остида бўлади. Ҳар бир сифатли маҳсулотга ички ва ташқи фитосанитар сертификатлар берилади.

Маълумот ўринида таъкидлаш жоизки, вилоятда 24 минг 255 гектар мевали боғ, 10 минг 789 гектар токзор мавжуд. Мевали боғларнинг 15 минг 456 гектарини маҳаллий ва 8 минг 799 гектарини интенсив боғлар ташкил этади. Мева-сабзавот етиштириш учун ноқулай келган ўтган йилда ҳам вилоят соҳибкорлари 285 минг тонна мева ва узум етиштирди. Бу маҳсулотнинг 127 минг тоннаси фермер хўжаликлари, 149 минг тоннаси деҳқон хўжаликларида ва 9 минг тоннаси қишлоқ хўжалиги корхоналари боғлари ҳамда токзорларидан териб-йиғиб олинди.

Жорий йилда мавжуд майдонлардан янада оқилона фойдаланиб, сабзавот маҳсулотлари парваришлашни кўпайтириш, ички ва ташқи бозорга қуёш нурига тўйинган табиий озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб бериш учун боғ ва токзорлар қатор ораларига ҳам уруғ қадалиб, мўл ҳосил етиштирилмоқда. Жумладан, жорий йил ҳосили учун боғ ва токзор ораларидаги 34,2 минг гектар майдонга тўқсонбости усулида қишлоқ хўжалиги экинлари экилган эди. Баҳорнинг илк ойларидан 916,6 минг тонна пиёз, 39,2 минг тонна саримсоқ пиёз, 156,4 минг тонна сабзи, 29,6 минг тонна ош лавлаги, 268,2 минг тонна турли кўкат, 218,3 минг тонна карам, 16,4 минг тонна редиска йиғиб олинади.

Жорий йилда мавжуд майдонлардан янада оқилона фойдаланиб, сабзавот маҳсулотлари парваришлашни кўпайтириш, ички ва ташқи бозорга  табиий, экологик тоза  озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб бериш учун боғ ва токзорлар қатор ораларига ҳам уруғ қадалиб, мўл ҳосил етиштирилмоқда. Жумладан, жорий йил ҳосили учун боғ ва токзор ораларидаги 34,2 минг гектар майдонга тўқсонбости усулида қишлоқ хўжалиги экинлари экилган эди. Баҳорнинг илк ойларидан 916,6 минг тонна пиёз, 39,2 минг тонна саримсоқ пиёз, 156,4 минг тонна сабзи, 29,6 минг тонна ош лавлаги, 268,2 минг тонна турли кўкат, 218,3 минг тонна карам, 16,4 минг тонна редиска йиғиб олинади.

Эндиликда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштираётган тадбиркорлар, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари ўзлари етиштирган озиқ-овқат маҳсулотларини Музработ, Ангор, Жарқўрғон, Қумқўрғон, Денов ва Сариосиё туманларида ташкил этилган марказларда сотиши, экспортга йўналтириши мумкин.

 

 

Related Articles

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button