Жамият

Kouzon компанияси ўзбекистонликлар учун круиз кемаларида 250 та бўш иш ўрни таклиф қилмоқда

Шимолий Македониянинг Kouzon компанияси Ўзбекистонда круиз кемаларида ишлаш учун номзодлар танловини очди. Ойлик маош иш соҳасига қараб 950 евродан 2100 еврогача. Иш соатлари ҳам соҳага қараб график асосида белгиланади. Шартномалар 6 ойга тузилади. 31 июль 20:00 гача рўйхатдан ўтиш мумкин.

Шимолий Македониянинг Kouzon компанияси Ўзбекистонда круиз кемаларида ишлаш учун номзодлар танловини очди. Бу ҳақда Миграция агентлигининг «Хорижда иш» Telegram канали хабар бермоқда.

Қуйидаги соҳалар бўйича 250 та бўш иш ўрни таклиф этилмоқда:

  • кафе ходими;
  • экипаж овқатланиш залида хизмат кўрсатувчи ходим;
  • бош официант;
  • ресторан менежери;
  • ресторан назоратчиси;
  • официант;
  • ёрдамчи официант.

Ойлик маош иш соҳасига қараб 950 евродан 2100 еврогача. Иш соатлари ҳам соҳага қараб график асосида белгиланади. Шартномалар 6 ойга тузилади.

Номзодлар ресторан, меҳмонхона, сервис соҳаларида камида 2 йиллик иш тажрибасига эга бўлиши керак. Ёш чегараси 21 дан 45 ёш. Камида ўрта (лицей, коллеж) маълумотга эга бўлиш, инглиз тилини яхши билиш (IELTS камида 5,5 ёки бошқа халқаро сертификат), меҳмондўстлик ва жамоада ишлаш қобилияти талаб қилинади. Ходимларга тиббий суғурта тақдим этилади. Шунингдек, виза, транспорт, овқат, яшаш жойи харажатлари иш берувчи томонидан қоплаб берилади.

Номзодлар инглиз тилида резюме (CV) тайёрлаши керак. Унда қайси корхонада қайси йилларда ишлагани ҳамда лавозим ва вазифалари аниқ кўрсатилган бўлиши керак.

Қуйидаги ҳавола орқали Тошкент вақти билан 31 июль 20:00 гача рўйхатдан ўтиш мумкин.

Аввалроқ Туризм қўмитасида Kouzon Corporation компанияси бош директори Зоран Кочоски билан учрашув ўтказилган, унда Ўзбекистон фуқароларини, хусусан туризм соҳасида таълим олаётган талабалар ва туризм техникумлари ўқувчиларини халқаро круиз лайнерларида қонуний меҳнат фаолиятига жалб этиш борасида ҳамкорликни йўлга қўйиш имкониятлари муҳокама қилинган эди.

Related Articles

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button