Сурхондарё янгиликлари

КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ БИРГАЛИКДА КУРАШАМИЗ

# ҳуқуқий тарғибот

 

Коррупция дунё миқёсида ҳал этилиши лозим бўлган глобал муаммолардан биридир. Ушбу иллат ҳар қандай давлат ва жамиятнинг сиёсий-иқтисодий ривожланишига жиддий путур етказиб, инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг поймол бўлишига олиб келади. Шу боис унга қарши кураш халқаро аҳамият касб этиб, жаҳон сиёсатининг муҳим масалалари қаторидан жой олган. Ҳозирда, коррупцияга қарши кураш халқаро миқёсдаги каби республикамизда ҳам долзарб муаммолардан бири ҳисобланади.

Бу ҳақида Сурхондарё вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси мажлислар залида бўлиб ўтган йиғилишда сўз борди. Бошқарма бошлиғи У.Туропов Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигида коррупцион ҳолатларнинг олидини олиш мақсадида Агентлик марказий аппаратида алохида ички назорат бўлими ташкил этилганлиги, ҳозирги кунда агентликда коррупцияга қарши курашишида ички ҳуқуқий ҳужжатлар, ички тартиб қоидалар жумладан коррупцияга қарши курашиш сиёсати, одоб ва ахлоқ қоидалари, манфаатлар тўқнашувини бошқариш бўйича Низом ва бошқа ҳужжатлар қабул қилиниб, ходимлар фаолиятини мазкур ҳужжатлар талаблари асосида иш олиб борилаётганлигини таъкидлади.

Таъкидлаш ўринлики, ўсимликлар карантини ва ҳимояси соҳасида давлат хизматлар кўрсатишнинг ҳар қандай турини амалга оширишда информацион технологиялардан фойдаланган ҳолда кўрсатилаётган хизматларни рақамлаштириш ва инсон омилини камайтириш орқали коррупциявий ҳолатларни олдини олишда алоҳида аҳамият берилмоқда.

Мисол учун, олдинлари импорт қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига карантин рухсатномаси импортёр томонидан қоғоз шаклидагии 6 турдаги ҳужжат тақдим қилингандан кейин 7-10 иш кунида куриб чиқилган. Ҳозирги кунда карантин рухсатномасини расмийлаштириш жараёни тўлиқ электрон тизимга “e-Fitouz” электрон автоматлаштирилган платформасига ўтказилган бўлиб, бунда тадбиркорлик субъектларидан фақат электрон ариза бандларини тўлдириш талаб этилиб ортиқча ҳужжат ва агентликга бевосита келиш эхтиёжи бартараф этилган. Мазкур электрон тизим фаолияти йўлга қўйилиши натижасида мурожаатчи ва аризани кўриб чиқадиган ижрочи ходим ўртасида бевосита муносабат чекланади. Шуниндек, агентлик тизими ходимлари томонидан эхтимолий коррупциявий ҳолатларни содир этилиши юзасидан хабар бериш учун алохида ишонч телефони, телеграмм бот ташкил қилинган бўлиб, уларни кечаю-кундуз ишлаши таъминланган. Бундан ташқари таклиф ва шикоятлар электрон почта орқали қабул қилиниши ҳам йўлга қўйилган.

Йиғилишда  вилоят прокуратураси бўлим прокурори Р.Омонов иштирок этиб, йиғилганларга ушбу салбий иллатнинг оқибатлари ҳақида атрофлича тўхталди. Маърузачи коррупцияга қарши курашишда аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш муҳимлигини таъкидлади. Шунингдек, Республикамизда коррупцияга қарши курашишнинг ҳуқуқий механизми яратилган ҳолда 2017 йил 3 январда Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинганлиги ҳамда шундан сўнг бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда коррупциянинг олдини олиш ва бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар белгиланганлиги эътироф этилди.

 

 

 

 

.

 

 

 

Related Articles

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button