Жамият
«Биргаликда дарахт экамиз» челленжи давом этмоқда

Бизнес Омбудсман ходимлари томонидан бошланган «Биргаликда дарахт экамиз» челленжи Термиз туманида ҳам кўтаринки кайфиятда ўтказилди.
✅ “Яшил макон” умумиллий ҳаракатининг кузги мавсумини самарали ташкил қилиш ва ҳудудларни кўкаламзорлаштириш ишларида тадбиркорлик субъектлари ҳам ўзининг хиссасини қўшмоқда.

✅ Жумладан, бугун Термиз туманида мазкур лойиҳа доирасида «Намуна Кахрамон гавхари» ф.хда манзарали ва мевали дарахтлар экиб, кўкаламзорлаштириш ишларини амалга оширдилар.

⚡️Тадбиркорларимиз “Бугун биз табиатга эътибор ва мехр берсак, кўчат экиб боғ яратсак, келажак авлод ҳам муносиб экологик шароитда яшайди” деган ташаббус билан чиқмоқдалар.



