Жамият

Кичик бизнес — иқтисодиётнинг қон томири

Бугунги кунда кичик бизнесга эътибор қаратиш давлатимиз сиёсатининг устивор йўналишларидан бири саналади. Чунки мамлакатимиз тараққиёти ва ҳалқимиз фаровонлигини таъминлашда кичик бизнесни ҳиссаси кун сайин ортиб бормоқда.  Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик иқтисодиётни ривожлантириш аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишда мухим омилдир. Ушбу соха вакилларини ҳар ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида сўнгги йилларда Давлатимиз рахбари томонидан элликдан ортиқ фармон ва қарорлар қабул қилинди.

Жумладан, тадбиркорлик фаолиятини  давлат рўйхатидан ўтказиш, турли рухсатномалар олиш ва бошқа кўплаб хизматлар тартиб коидалари соддалаштирилди. Тижорат банклари томонидан кичик бизнес субъектларига ажратилаётган кредитлар хажми ҳам сезиларли даражада кўпайиб бормоқда. Мамлакатимизда тадбиркорлик йўналишининг қўллаб-қувватланаётганлиги туманимизда ҳам бу соханинг ривожланишига ўзининг ижобий таъсирини кўрсатмоқда. Сурхондарё вилоятида ҳам ушбу имтиёз ва имкониятлардан фойдаланаётган воҳадошлармиз ҳам «Меҳнатдан келса бойлик-турмуш бўлар чиройлик» нақлига амал қилишаётир. Биргина Термиз шахри мисолида оладиган бўлсак,  2024 йилнинг 01 ноябр холатига 797 та янги юридик кичик бизнес субъектлари ташкил этилиб уларнинг жами сони 3668 тага етди. Янги ташкил этилган корхоналар утган йилнинг шу даврига 608 та булиб бу курсаткич утган йилниг шу даврига 189 та купайган.

Президентимиз томонидан кичик бизнес субъектларига яратилган имкониятлар ва кулайликлар ортида мамлакатимиз тараққиёти ва ҳалқимиз фаровонлигини таъминлашда кичик бизнесни ҳиссаси кун сайин ортиб бормоқда.

Ю.Турдиев, Термиз шахар статистика бўлими бошлиғи                                                                    

 

Related Articles

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button