Жамият
“Кексалар ҳафталиги” ўтказилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Кекса авлод вакилларининг жамиятдаги ўрни ва ижтимоий фаоллигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан Ангор туманида октябрь ойининг биринчи ҳафтасида “Кексалар ҳафталиги” ўтказилмоқда. Мазкур ҳафталик доирасида Ангор туманида тадбир ташкил этилмоқда.

Ҳафталик давомида туризм манзиллари, маданий мерос обектлари, музейлар, театрларга нуронийларнинг жамоавий саёҳатлари ташкил қилиниши режалаштирилган. Бугун нуронийлар Сангардак шаршарасига саёҳат қилишади.

Ангор туман ҳокимлиги Матбуот хизмати



