Жамият

КАРАНТИН ОБЪЕКТЛАРИ ЎЗ ВАҚТИДА АНИҚЛАНМОҚДА

 

Сурхондарё вилояти Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармасининг  ташқи карантин инспекторлари томонидан   2023 йил 9 ойи давомида бир қатор самарали ишлар амалга оширилдики, бу бободеҳқонларимиз томонидан етиштирилган   қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари мамлакат  экспорт хажмини ошишида муносиб хизмат қилди.

Бошқарманинг ташқи карантин инспекторлари томонидан жорий йили давомида 3 км радиусда боғ, сабзавот-полиз ҳамда такрорий экилган қишлоқ хўжалиги экин майдонларида дала назорати ўтказилди. Олиб борилган кузатув натижаларига кўра 3570 та далолатномалар расмийлаштириб, 3745,5 гектардан ошиқ майдонда зарарли организмларга қарши мониторинг ишлари олиб борилди.

ЎКЧМ, ЎКМ ҳамда ТИФ масканлари инспекторлари томонидан жорий йил 9 ойи давомида  халқаро ФСС сертификатлари расмийлаштирилган.        Жумладан, Термиз ТИФ инспекторлари томонидан
10913 дона, Жарқўрғон ТИФ инспекторлари томонидан 1367 дона, Денов ТИФ инспекторлари томонидан 1367 дона, “Терми Дарё Порти” ЎКЧМ инспекторлари томонидан 37 дона, Боботоғ ЎКЧМ инспекторлари томонидан 1 дона жами: 13685 дона Халқаро ФСС расмийлаштирилиб, 361587,7 тн, 118220 дона, 160 м3 маҳсулот экспорт қилинган.

Жумладан, Термиз ТИФ маскани орқали жорий йилнинг 9 ой давомида 5783 та транспорт воситасида 188323,5 тн, 141 м3, Жарқўрғон ТИФ маскани орқали 15 та транспорт воситасида 556 м3, Денов ТИФ маскани орқали
171 та транспорт воситасида 9462 тн, 1509 м3, “Термиз Дарё Порти” ЎКЧМ орқали 84 транспорт воситасида 7477,276 тн  қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига, Жами: 6053 дона АКД расмийлаштирилиб, 205262,8 тн, 2206 м3 импорт маҳсулоти кириб келди.

Шунингдек, бошқарманинг ташқи карантин инспекторлари томонидан 9 ой давомида Термиз ТИФ инспекторлари томонидан 65 нафар жисмоний ва юридик шахслар карантин остидаги маҳсулотларни олиб кириш ва олиб чиқиш қоидаларини бузганлиги учун Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 108-моддасига асосан маъмурий жавобгарликга тортилиб, жарималар тўлиқ ундирилган.

Ташқи карантин инспекторлари томонидан вилоятимиз ҳудудига тегишли ҳужжатларсиз кириб келмоқчи бўлган 11 та қўл юки воситасида келтирилган 6 кг, 120 дона қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари белгиланган тартибда орқага қайтариб юборилиб, 1 та транспорт воситасида келтирилган 12800дона шафтоли кўчатларида Prunus nekrotec ringspot virus (PNRSV) – Данак мевали дарахтларнинг некротик доғланиш касаллиги аниқланганлиги сабабли ёқиб йўқ қилинди.  Дарбанд ЙПХ маскани карантин инспекторлари томонидан ички фитосанитария сертификатисиз келган 1175 та автотранспорт воситасида келтирилган 10367,3 тн қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари эгаларига нисбатан далолатномалар тузилиб, огоҳлантиришлар берилди.

Масканлардаги мавжуд омборхоналарда фитосанитар ҳолатларни таъминлаш мақсадида 310756,64 м3 ҳамда 6350 м2 омборхоналар, 266525 м3 транспорт воситаларида зарарсизлантириш тадбирлариолиб борилди.

Бошқарманинг кинолог ходимлари томонидан жорий йил 9 ой давомида тегишли ҳужжатларсиз кириб келмоқчи бўлган 266 та ҳолат аниқланиб,     8033,78 кг ва 3107 дона карантин ости маҳсулотлари орқага қайтариб юборилган.

Юсуф Тошболтаев, Сурхондарё вилояти Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармасининг ташқи карантин бўйича бош мутахассиси

 

Related Articles

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button