Сурхондарё янгиликлари

ИЖТИМОИЙ  ШЕРИКЛИК ЯНАДА  КУЧАЙТИРИЛАДИ 

Куни – кеча  Термиз  шаҳар  Касаба  уюшмалари вилоят  кенгаши  мажлислар  залида  “Юксалиш”  харакати Сурхондарё  вилоят  худудий бўлинмаси ташаббуси  билан «Сурхондарё вилоятининг ижтимоий иқтисодий  ривожланишида ННТ ўрни ва роли» мавзусида семинар-теринг  ўтказилди.  Тадбирда давлат ташкилотлари вакиллари, ННТ рахбарлари, ОАВ вакиллари  иштирок этди.

Семинардан  кўзланган  асосий  мақсад   ННТлар  ва фукаролик  жамиятининг  бошка  институтлари хамда  давлат  ташкилотлари  ўртасида  ижтимоий  шерикликни кучайтиришдан  иборат.

Давлат ижтимоий буюртмаси социал ва ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни амалга ошириш учун ишлар бажариш ёки тадбирлар ўтказишга  имкониятлари мавжудир. Шундай  экан ННТлар  ва давлат ташкилотлари ва фуқаролик жамияти институтлари ўртасида ижтимоий шерикликни мустаҳкамлаш бугунги  кундаги  долзарб  вазифалардан  бири  хисобланади.

Турли  сохаларга  доир  ижтимоий  бюртмалар асосида  ёзиладиган  лойихалар  бир  канча  ижтимоий  маслаларини  хал  этади.

Давлат ижтимоий буюртмаси қуйидаги йўналишлар бўйича амалга оширилади:

-таълим, илм-фан, маданият, жисмоний тарбия ва спорт соҳаларида муайян натижага эришиш;

-аҳолининг саломатлигини муҳофаза қилиш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш;

-атроф-муҳитни муҳофаза қилиш;

-ёшлар сиёсати ва болалар ташаббусларини қўллаб-қувватлаш;

-аҳолининг ижтимоий заиф қатламларини қўллаб-қувватлаш;

-болалар ва кўп болали оилаларни қўллаб-қувватлаш;

-аҳолини иш билан таъминлашга кўмаклашиш;

-тарихий-маданий меросни муҳофаза қилиш сохаларидаги  муаммоларни  ижтимоий  буюртмалар  оркали  хал  этиш  мумкин.

Тадбирда ижтимоий буюртмаларни бериш тартиби вв амалиёти бўйича слайдлар намойиш қилинди. Шунингдек,  вилоятда амалга ошириш мумкин бўлган лойиҳалар бўйича ННТлар томонидан фикрлар тингланди, таклифлар билдирилди.

Жамшид Алиев, “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати Сурхондарё вилояти ҳудудий бўлинмаси бош мутахассиси

Related Articles

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button