Жамият

Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз тадбирлари давом этмоқда

Истиқлол йилларида мамлакатимиз асрларга татигулик муваффақиятларни қўлга киритганига гувоҳ бўлдик. Юртимизни мустақиллик неъмати туфайли бутун дунё таниди. Миллий ва диний қадрият ривожига улкан ҳисса қўшган Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Мотурурдий, Баҳоуддин Нақшбанд, Хожа Аҳрор Валий, Абу Мўъин ан-Насафий каби буюк аллома ва азиз-авлиёларнинг табаррук номлари билан боғлиқ мамалакатимиз ҳудудаги зиёратгоҳлар қайтадан обод қилинди. Бу табаррук зотлар қолдирган миллий ва диний қадрият намуналарини ўрганиш учун барча шароитлар яратилди. 

Жонажон Ватанимизда рўй берган ўзгаришлар мамлакатимиздаги ҳар бир кишининг ҳаётига бевосита дахли бордир. Бу йилларда мамлакатимиздаги фуқаролар эмин-эркин ибодатларини бажармоқдалар, юртимиз ёшлари эса олий ва ўрта махсус билим юртида таълим олишяпти. Мустақиллик неъмати туфайли миллий ва диний қадриятларимиз ҳар томонлама тикланиб, ҳаётимиздан мустаҳкам ва муносиб ўрин олаяпти. Миллий суверенитет ва давлат мустақиллиги ҳар қайси мамлакатнинг сиёсий, ижтимоий, иқтисодий, маданий тараққиётининг энг асосий шарти ва гаровидир. Бу ҳал қилувчи омиллар давлатнинг халқаро ҳуқуқ субъекти сифатида дунё ҳамжамиятида муносиб ўрин эгаллаши, халқнинг тинч ва фаровон ҳаётини таъминлаш, унинг барча манфаатларини ҳимоя қилишга хизмат қилади.

Ўзбекистон мустақилликка эришганидан буён ўтган давр мобайнида мамлакат сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий соҳаларда улкан ютуқларга эришди. Бу жараёнлар нафақат давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш, балки жамиятда янги тафаккур ва янгича дунёқарашни шакллантиришга ҳам хизмат қилди.  Шу маънода, Мустақиллик куни мамлакат тарихида муҳим саналардан бири сифатида нишонланади. Айниқса, 35 йиллик юбилей босиб ўтилган йўлни сарҳисоб қилиш, келажак ривожланиш стратегияларини белгилаш нуқтаи назаридан ҳам алоҳида аҳамият касб этади. “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллигини кенг нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги Президент қарорининг қабул қилиниши ушбу сананинг юксак даражада нишонланишини таъминлашга қаратилган муҳим ҳужжат ҳисобланади.  

Мазкур қарор асосида “Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз!” деган бош ғоя илгари сурилиб, у жамиятни бирлаштирувчи, фуқароларда ватанпарварлик туйғусини мустаҳкамловчи асос сифатида белгиланди.  

Қолаверса, 2026 йил август–сентябрь ойларида хориждаги ватандошлар ҳамда ўзбек диаспораси вакиллари иштирокида “Мустақил Ўзбекистоним – ғурурим, ифтихорим” шиори остида маданий-маърифий тадбирлар ташкил этилиши назарда тутилган. Қабул қилинган қарор мустақилликнинг 35 йиллигини нафақат тантанали равишда нишонлаш, балки уни мазмунан бой, ғоявий жиҳатдан чуқур ва кенг қамровли тадбирлар орқали ўтказишни назарда тутади. Ушбу жараёнлар жамиятда бирдамлик, ватанпарварлик ва келажакка ишонч туйғуларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади. Жонажон Ватанимиз мустақиллигининг 35 йиллиги бу йил “Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз!” деган бош ғоя асосида нишонланиши бежиз эмас. Бугунги кунда юртимизда, жамладан, Сурхондарёда ҳам юздан ортиқ миллат ва элат вакиллари аҳил-иноқ, бир оила фарзандларидек яшаб келмоқда Уларнинг ўз тили, анъана ва қадриятларини асраб-авайлаши ва давом эттириши учун давлатимиз томонидан зарур шароит ва имкониятлар яратилган.

Хамиджон домла Ўзбеков, Ангор тумани Исо-ат Термизий масжида имом ноиби

Related Articles

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button