ФОЙДАЛИ МАЪЛУМОТ
🌾Шолини такрорий экин сифатида етиштириш: сув меъёри
Шоли бутун ўсув даври давомида сув бостирилган шароитда ўсади. Кўчат ўтқазилгандан кейин сув сатҳи 10-15 кун давомида 4-5 см қалинликда бўлиб, кейинчалик уни 7-10 см гача кўтариш керак. Шоли кўчатларини тайёрлашда:
👉шоли уруғлари кўчат етиштириладиган майдонларга сепилгандан сўнг кун давомида 2-3 см қалинликда сув ушлаб турилади;
👉 шоли кўчати 25 кунлик бўлгунга қадар вақти-вақти билан суғориб турилади;
👉 шоли кўчати 25 кунликдан то асосий майдонига ўтқазилгунга қадар сув 3-5 см қалинликда ушлаб турилишига риоя қилинади;
👉 шолида тупланиш бошланганда поллардаги сув сатҳи 4-5 см қалинликда;
👉 ёппасига тупланиш даврида сув сатҳи 7-10 см қалинликкача кўтарилади ва шолининг мум пишиш давригача шу сув ушлаб турилади.
Кўчатлар далага кўчириб ўтқазилгандан сўнг гектарига 30-40 кг миқдорида азотли ўғитлар солинади.
🌱 @uzagromart



