Жамият

ЭЪТИРОФДАН КЎНГЛИМ ТОҒДЕК КЎТАРИЛДИ   

 

Ҳар қандай давлатнинг юзи, обрў – эътибори унинг Конституцияси билан белгиланади. Зотан, Конституция давлатни давлат, миллатни миллат сифатида дунёга танитадиган бош Қонундир. Бош қомусимиз муқаддимасида инсон ҳуқуқига ва давлат суверенитети ғоясига содиқлик эълон қилиниб, ҳозирги ва келажак авлод олдидаги юксак масъулият англанган ҳолда, ўзбек давлатчилиги ривожининг тарихий тажрибасига таянилиб, демократия ва ижтимоий адолатга садоқат намоён этилиб, халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф қилинган қоидалари устунлиги тан олинган ҳолда, республика фуқароларининг муносиб ҳаёт кечиришини таъминлашга интилиб, инсонпарвар демократик ҳуқуқий давлат барпо этиш кўзланиб, фуқаролар тинчлиги ва миллий тотувлигини таъминлаш мақсадида қабул қилинган. Мамлакатимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, иқтисодий, сиёсий, ижтимоий, илмий, маънавий салоҳиятимизни, мудофаамиз қудратини юксалтириш, демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш, давлатимиз сарҳади дахлсизлигини таъминлаш, жамиятимизда ҳукм сураётган тинчлик ва барқарорликни, миллатлараро дўстлик ва тотувликни асрашда асосий қонунимизнинг ўрни, аҳамияти беқиёс.

Бош қомусимизнинг биргина 42-моддасида таъкидланганидек, ҳар ким муносиб меҳнат қилиш, касб ва фаолият турини эркин танлаш, хавфсизлик ва гигиена талабларига жавоб берадиган қулай меҳнат шароитларида ишлаш, меҳнати учун ҳеч қандай камситишларсиз ҳамда меҳнатга ҳақ тўлашнинг белгиланган энг кам миқдоридан кам бўлмаган тарзда адолатли ҳақ олиш, шунингдек ишсизликдан қонунда белгиланган тартибда ҳимояланиш ҳуқуқига эга. Бугун биз ёшлар учун меҳнат қилишимиз, изланишимиз, шу меҳнат ортидан фаравон турмуш тарзига эга бўлишимиз кафолатланган.

Бугун Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигида ўтказилган Бош Қомусимиз қабул қилинган кун  муносабати билан ўтказилган байрам  тадбирда иштирок этдим.

Агентлигимиз раҳбари томонидан барча  ҳудудлардан ташриф буюрган  ҳамкасбларимга фахрий ёрликлар топширилди. Шу лаҳзаларда халқимиз фаравонлигини таъминлаш, элимиз дастурхонини тўкин-сочин бўлишга, қолаверса, мамлакатимиз қишлоқ хўжалигининг экспорт салоҳиятини оширишда ўз ҳиссамни қўшганимдан мамнунлик ҳисларини туйдим.

Қишлоқ хўжалиги Вазирлиги, қолаверса Агентлигимизнинг бундай эътирофи биз каби  ёш мутахассисларга  юклатилган вазифага янада сидқидилдан ёндашишга ундайди. Эгнимга  либосига қараб, касбнинг масъулиятини ҳис қилган ҳолда, халкимизнинг озиқ – овқат хавфсизлигини таъминлашда бор кучим ва салоҳиятимни ишга солиб хизмат қиламан. Бизга мана шундай имкониятларни берувчи она Ватанимиз – Ўзбекистонимиз олдидаги бурчларни, Конституциявий мажбуриятларимизни бажариш ҳар биримизнинг асосий мақсадимизга айланмоғи лозим. Зеро, мамлакатимизнинг эртанги тақдири қўлимизда, у асрлар давомида оғир ва машаққатли синовлардан мардонавор ўтиб шу улуғ кунларгача етиб келди. Уни асраб-авайлаб, Ватан тараққиётига ҳисса қўшиб, озод ва обод ҳолича келажак авлодга етказиб бериш бизнинг асосий вазифамиздир.

Юсуф Тошболтаев, Сурхондарё вилояти Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармасининг ташқи карантин бўйича бош мутахассиси

Related Articles

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button