Жамият

“ДОЛЗАРБ 40 КУНЛИК” ТАДБИРЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

Маълумки, зараркунандалар хуружи ва турли касалликлар ер юзида улкан офат ҳисобланиб, улар қишлоқ хўжалик ўсимликлари ривожланиши даврида ва маҳсулотларни сақлаш давомида ҳосилнинг жуда катта қисми йўқотилишига сабаб бўлади.

Серқуёш юртимизнинг барча ҳудудларида бўлганидек, айни пайтда Сурхон воҳасида ҳам ғўза агротехникасида барча тадбирлар, жумладан, ғўза зараркунандалари ва ҳашаротларга қарши кураш ишлари,  қатор ораларини культивация қилиш, чуқур юмшатиш, бегона ўтлардан тозалаш, ўғитлар билан озиқлантиришни ташкил этиш  тизимли равишда ташкил этилган.  Республика ғўза майдонларида учрайдиган хавфли зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтларга қарши кураш тадбирларини уюшқоқлик билан амалга оширилишини ташкил қилиш, шунингдек, ушбу тадбирлар бўйича назоратни ўрнатиш мақсадида Ўсимликлар карантини ва ҳимояси Агентлиги томонидан  2 июлидан 10 августга қадар «Долзарб 40 кунлик» деб эълон қилинди.   Мазкур тадбир доирасида Сурхондарё вилояти Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси бошлиғи Усмон Турапов раҳбарлигида Шерабод   туманида ўқув амалий семинар ташкил этилди. Унда туман ҳокими  Усмон Алимов, тумани ҳокимининг қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари, сектор рахбарлари, туман қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи ҳамда соҳага алоқадор қишлоқ хўжалиги корхона, ташкилот, кластер, деҳқон ва фермер хўжалиги раҳбар ва масъул ходимлари иштирок этиб, 2024 йил ҳосили учун парвариш қилинаётган ғўза майдонларида амалга оширилаётган агротехник тадбирларни ўз вақтида ва сифатли ўтказилиши кенг муҳокама қилишди.

– Маълумки, сифатли пахта хом-ашёсини етиштириш деҳқондан уддабуронликни ва тадбирли бўлишни талаб қилади. Негаки, чигит уруғини етиштиришдан тортиб, уни ерга қадаш, кўчатларни ундириб олиш, вояга етказиш ва парваришлашнинг ўзи бўлмайди. Буни йиллар давомида деҳқончилик қилиб келаётган миришкорлар жуда яхши билади. Ерга чигит қадалгандан токи унинг униб ўсгунигача тинимсиз меҳнат, кунни тунга улашга тўғри келади, – деди Сурхондарё вилояти Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси бошлиғи Усмон Турапов.  Шунингдек, ўқув амалий семинарда бошқарма бошлиғи ғўзада учровчи бедақандала, шира трипс, кўсак қурти, ўргамчаккана ва бошқа зарарли организмларга қарши курашнинг самарали усуллари, улардан фойдаланиш тартиб ва меъёрлари тўғрисида батафсил тушунтириб ўтди. Тахлилларга кўра “қандала”ғўзани ёппасига зарарлаганда,  пахта ҳосилига жиддий зарар етказиши яна бир бора таъкидланди. Бошқарма бошлиғи томонидан  давлат карантин инспекторларига кузатувни давом эттириш, доимгидек, зараркундалар аниқланган майдонларда қарши кураш  ишловларини ташкил этиш вазифаси юклатилди.

Ташкил этилган тадбирда тумандаги барча ОВХ 600, ВП 1 тракторлари ишчи ҳолатлари кўздан кечирилиб, ростланган ҳолда шу жойнинг ўзидан тўғри ғўза майдонларига чиқарилди.

Қишлоқ хўжалик экинларидан мўл ҳосил олиш, етиштирилган ҳосилни тўлиқ сақлаб қолиш ва экологик тоза маҳсулот етиштиришдаги асосий омиллардан бири ўсимликларни биологик ҳимоя қилишдир. Атроф мухитни заҳарланишининг олдини олиш учун қизғин тадбирлар олиб борилаётган бугунги кунда турли зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтларга қарши курашда ўсимликларни биологик ҳимоя қилиш тизими муҳим аҳамиятга эгадир. Кун тартибидаги  шу ва бошқа долзарб мавзуларда ҳам сўз борди.  Семинар якунида эса мавсумнинг долзарб зарурий тадбирларни амалга ошириш бўйича берилган саволларга соҳа мутахассислари томонидан тўлиқ жавоб берилди.

 

Related Articles

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button