ЖамиятҚишлоқ хўжалиги

«Дилшод Саховати» корхонасида очиқ мулоқот ташкил этилди

очиқ мулоқот

Сурхондарё вилояти Ўсимликлар карантини ва ҳимояси  бошқармаси мутахассислари  Ангор тумани «Баҳор» МФЙ да жойлашган экспорт ҳамда ички бозорга чиқарилаётган мева-сабзавот маҳсулотлари  учун қадоқ ишлаб чиқарувчи «Дилшод Саховати» МЧЖ фалоияти билан танишиб, шу ернинг ўзида очиқ мулоқот ташкил этди.

Мулоқотда корхонанинг келгуси иш фаолиятида Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги сохасига доир керакли тавсия ва қадоқлашда замонавий технологиялардан фойдаланиш ҳамда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари бўйича фикр алмашдилар. Учрашув  экспорт жараёнларини такомиллаштириш учун мева-сабзавот маҳсулотларини қадоқлаш сифатини ошириш, тадбиркорлар ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш ва маҳсулотларининг халқаро бозорда рақобатбардошлигини оширишни мақсад қилганлиги билан аҳамиятли бўлди. «Дилшод Саховати» масъулияти чекланган жамият 2008 йилда ўз фаолиятини бошлаган бўлиб,  7 минг тонна мева-сабзавот учун 1 млн м2 картон қутилар ишлаб чиқариш қувватига эга. Корхонанинг айланма маблағи 655 минг АҚШ долларини ташкил этаётган бўлса, экспорт хажми эса 254 минг  АҚШ доллари миқдорига тенг эканлиги эканлиги қайд этилган.

Тадбир давомида тадбиркорларга экспорт жараёнларини соддалаштирилаётганлиги,  яратилаётган имконият ва имтиёзлар хусусида сўз борди. Бу ўз ўрнида воҳанинг экспорт ҳажмини оширишга қаратилган муҳим қадам бўлиб, тадбиркорлар учун амалий маълумотлар олиш ва ўзаро алоқаларни кенгайтириш имкониятини яратди. Зеро, истеъмолчиларнинг даромадлари ошгани сайин улар орасида соғлом турмуш тарзи ва экология ҳақида қайғуриш даражаси ортиб бормоқда. Харидорларнинг табиий биологик парчаланувчи материаллардан фойдаланиш истаги Европа Иттифоқи ва АҚШ каби ривожланган мамлакатлар бозорларига хосдир.  Шу боис, сархил мева-сабзавотлар учун картон қадоқдан фойдаланиш — ушбу мамлакатларда саноат стандарти, шунингдек, картон қадоқ ёғоч ўрам ўрнини босадиган Шарқий Европада ўсиб бораётган сегментдир. Европа Иттифоқида ташиладиган барча мева- сабзавотларнинг 70% дан ортиғи гофрокартон қутиларга қадоқланади.

Албатта, қарорни харидор қабул қилади, тармоқлар учун эса гофрокартон қадоқ  биринчи ўринда, чунки у  гигиеник материал бўлиб, мева-сабзавотларни сақлаш муддатини узайтиради ва натижада чиқитлар камаяди. Шундай қилиб, картон қути мева етиштирувчиларимиз учун жахон  бозорларга эшик очади. Воҳада картон қути ишлаб чиқарувчилар сони ортиб борар экан, маҳсулотларимизнинг жахон бозорида тутган ўрни ҳам ортиб боради. Учрашувда тадбиркорларнинг ҳуқуқий онг ва саводхонлигини ошириш мақсадида соҳага оид қонунчиликлар хусусида ҳам сўз борди. Ўзбекистон Республикасининг 20.01.2025 йилдаги “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-1020-сон Қонунининг мазмун-моҳияти ҳақида ҳам кенг қамровли тушунчалар берилди. Таъкидландики, энди фумигация бўйича фаолиятни лицензия асосида амалга ошириш имконлари кенгаяди. Лицензиясиз фаолият юритганлик учун жарима миқдори белгиланиши ҳам айтиб ўтилди.  Тадбиркорлар томонидан бу борадаги саволларга ҳам жавоб берилди.

Юсуф Тошболтаев, Сурхондарё вилояти Ўсимликлар карантини ва ҳимояси  бошқармаси ташқи карантин бўйича бош мутахассиси

 

Related Articles

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button