Жамият

ДАВРА-СУҲБАТИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

 

Жорий йилнинг  3 февраль куни “Демократия ва инсон ҳуқуқлари институти” ва ЎзННТМА Сурхондарё вилояти ҳудудий бўлинмаси ташаббуси билан АҚШ Тараққиёт Агентлигининг (USAID) кӯмагида Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерациясининг Сурхондарё вилоят Кенгаши  мажлислар залида                  “Ўзбекистон Республикасида жамоатчилик кенгашлари: ҳуқуқий асослари ва халқаро тажриба” мавзусида давра-суҳбати ташкил этилди.

Тадбирда “Демократия ва инсон ҳуқуқлари институти” раҳбарияти, ЎзННТМА Экспертлар гуруҳи аъзолари, Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгаши ҳузуридаги Ижтимоий шериклик бўйича жамоат комиссияси ва Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги жамоатчилик Кенгаши аъзолари, “Юксалиш” ҳаракати вилоят бўлинмаси,  Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти ҳузуридаги Жамоат фонди  ва вилоятда фаолият юритаётган фаол ННТ ва ОАВ вакиллари иштирок этишди. Тадбирдан кўзланган мақсад шуки, давлат органлари ҳузуридаги Жамоатчилик Кенгашлари ва ННТлар билан ҳамкорлик тўғрисидаги қонунлар ва қонуности ҳужжатлари ва халқаро тажриба билан таништириш ва нодавлат ташкилотларнинг салоҳиятини оширишдан иборат.

Иштирокчилар нодавлат нотижорат ташкилотларининг Ўзбекистондаги жамоатчилик назоратини ва ижтимоий-ҳуқуқий ислоҳотларни амалга оширишдаги аҳамиятини таъкидлашди. Шунингдек, “Ўзбекистон Республикасининг “Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги қонуни ижросини таъминлаш ва ижтимоий-ҳуқуқий ислоҳотларни назорат қилишда давлат органлари ҳузуридаги Жамоатчилик кенгашлари фаолияти таҳлил қилинди.  “Ижтимоий-ҳуқуқий ислоҳотларни амалга оширишда жамоатчилик назорати ва мониторинги тўғрисида”ги қонунни ҳамда  “Маҳаллий ҳокимликлар ҳузуридаги Жамоатчилик Кенгашлари: ҳуқуқий масалалар ва фаолиятининг асосий йўналишлари” амалий қўлланмаси иштирокчиларга тарқатилди.

Тадбир доирасида иштирокчилар ўртасида “Ўзбекистонда жамоатчилик назоратини амалга ошириш ва ижтимоий-ҳуқуқий ислоҳотларни амалга оширишда нодавлат нотижорат ташкилотларининг ўрни” мавзусида сўровнома ўтказилди, бунинг натижасида институт Жамоатчилик Кенгашлари фаолиятини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқади. Давра суҳбати сўнгида қатнашчиларнинг фикр-мулоҳазалари тингланиб, улар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олди.

t.me/nannouzsurxandarya

Related Articles

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button