Жамият

“Даладан-экспортгача” тарғибот  тадбирлари давом этмоқда

2024 йил 6 декабрь куни Сурхондарё вилояти ҳокими ўринбосари – вилоят инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси бошлиғи Ш.Жўраев, Сурхондарё вилояти Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси бошлиғи У.Турапов раҳбарлигида Термиз тумани “O‘KTAM GARDEN” МЧЖда Бойсун тумани ҳокими Б.Шукуров, Қумқўрғон ва Сариосиё туманлари ҳокимларининг инвестициялар ва ташқи савдо бўйича ўринбосарлари ҳамда ушбу туманлардаги экспортёрлар, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчи фермер хўжалиги раҳбар ва масъул ходимлари иштирокида семинар ўтказилди.

Термиз тумани “O‘KTAM GARDEN” МЧЖ тасарруфида 65 гектарли  шафтоли боғи мавжуд бўлиб, ушбу шафтоли кўчатлари тўлиқ Греция давлатидан олиб келиб экилган. Хўжалик иш бошқарувчиси Қодир Ахмедовнинг  берган маълумотига кўра, хўжалик томонидан 2024 йилда ҳар гектаридан 10 тоннадан ҳосил олинган ва республикамиздаги тизимли савдо корхоналари ва ички бозорга етказиб берилган. 2025 йилда етиштирилган шафтоли маҳсулотларини экспорт қилиш мақсадида хорижий давлатлар тадбиркорлари билан келишув  имзоланган.

Маълумки, қишлоқ хўжалиги экинларидан мўл ва сифатли ҳосил олиш уларнинг минерал ва маҳаллий ўғитлар билан таъминланганлигига, агротехник тадбирларни  ўз вақтида амалга оширилгани билан узвий боғлиқ. Семинарда шу  бошқа долзарб мавзуларда сўз борди. “O‘KTAM GARDEN” МЧЖ аъзоларининг бу борадаги самарали ишлари ўрганилди ҳамда  хориждан келтирилган шафтоли кўчатининг афзалликлари, ўсиш унумдорлиги, ҳосилдорлик даражаси ҳақида ҳам тўхталиб ўтилди. Таъкидландики, маҳсулот етиштиришда хориж тажрибасини кенг оммалаштириш ҳам республикамизда  экспорт ҳажмининг ошишига, сифатли маҳсулот етиштирилиб, жаҳон бозорида маҳсулотларимиз ўз харидорлари ва ўрнига эга бўлишига эришилади.

Семинар якунида мутахассисларга  бугунги кунда мевали боғларда  энг  зарурий тадбирларни амалга ошириш бўйича саволлар берилди. Ўз ўрнида соҳа мутахассислари томонидан мавсумий агротехник тадбирлар хусусида ҳам батафсил маълумот берилди.

Related Articles

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button