ЙИЛДАН ЙИЛГА ИМКОНИЯТЛАР КЎЛАМИ КЕНГАЙМОҚДА

Мамлакатимиз жаҳон ҳамжамиятида тенглар ичра тенг бўлиб, тараққиётнинг ўзи танлаган йўлидан асосий мақсадимиз – инсон манфаатлари, ҳуқуқ ва эркинликлари юксак қадрият ҳисобланувчи, ижтимоий йўналтирилган бозор иктисодиётига асосланган демократик ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамиятини шакллантириш ва тараққий эттириш сари дадил одимлар билан ривожланиб бормоқда. Иқтисодиётимизнинг турли соҳа ва тармоқлари ўртасидаги мутаносибликнинг кучайиши ҳамда барқарор ўсиш суръатларининг таъминланиши натижасида аҳоли даромадларининг ошиши, турмуш даражасининг сезиларли равишда ўсиши эртанги кунга бўлган ишончнинг тобора мустаҳкамланиб боришига замин яратмоқда.
Маълумки, кейинги йилларда мева, узум ва сабзавот маҳсулотларини етиштиришни ривожлантириш ва ялпи ҳосилни кескин даражада ошириш мўлжаллангандир. Шунинг билан бирга етиштирилган маҳсулотларни исроф бўлишига ва нобудгарчиликка йўл қўймаслик ҳамда қўшимча даромад олиш учун уларни қайта ишлаб, сифатли, рақобатбардош консерва, шарбат ҳамда қуритилган маҳсулотлар тайёрлашни кенг йўлга қўйиш ва ўз навбатида уларни экспорт қилиш ҳажмини ошириш муҳим ва долзарб масалалардандир.
Давлатимиз раҳбарининг 09.11.2022 йилдаги “Якка тартибдаги тадбиркорларга мева-сабзавот маҳсулотлари экспортини амалга оширишда мулкий ҳуқуқлар дахлсизлигини таъминлаш ҳамда шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ПҚ-417-сон қарори қабул қилинди. Шунингдек, Президентнинг 2022 йил 24 августдаги «Мулк ҳуқуқининг дахлсизлигини ишончли ҳимоя қилиш, мулкий муносабатларга асоссиз аралашувга йўл қўймаслик, хусусий мулкнинг капиталлашув даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-198-сон Фармонига мувофиқ:
2022 йил 10 ноябрдан бошлаб якка тартибдаги тадбиркорларга олдиндан тўлов, очилган аккредитив, расмийлаштирилган банк кафолати ва экспорт шартномасини сиёсий ва тижорат таваккалчиликларидан суғурта қилиш бўйича полис мавжуд бўлмасдан мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш ҳуқуқи берилди.
Сурхондарё вилояти Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси ташқи карантин инспекторлари соҳага оид мазкур ҳуқуқий хужжатлар асосида иш олиб бормоқда. Жумладан, жорий йилнинг ўтган олти ой давомида ҳам воҳанинг чегара ҳудудларида самарали ишларни амалга оширдилар. Жумладан, ЎКЧМ, ЎКМ ҳамда ТИФ масканлари инспекторлари томонидан жорий биринчи чораги давомида Термиз ТИФ инспекторлари томонидан
7035 дона, Жарқўрғон ТИФ инспекторлари томонидан 1356 дона, Денов ТИФ инспекторлари томонидан 1190 дона, “Терми Дарё Порти” ЎКЧМ инспекторлари томонидан 32 дона, Жами: 9613 дона халқаро ФСС (фитосанитар сертификатлар)расмийлаштирилиб, тадбиркорлар томонидан 236559,4 тн, 73220 дона, 160 м3 маҳсулот экспорт қилинган.

Жумладан, Термиз ТИФ маскани орқали жорий йилнинг 6 ой давомида 5438 та транспорт воситасида 176553 тн, 417 м3, Жарқўрғон ТИФ маскани орқали 14 та транспорт воситасида 463 м3, Денов ТИФ маскани орқали 142 та транспорт воситасида 8023.9 тн, 1036 м3, “ТермизДарё Порти” ЎКЧМ орқали 93 транспорт воситасида 7753,2 тн қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига, Жами: 5660 дона АКД расмийлаштирилиб, 191778,3 тн, 1364 м3 импорт маҳсулоти кириб келди.

Бошқарманинг ташқи карантин инспекторлари томонидан жорий йилнинг биринчи чорагида 3 км радиусда боғ, сабзавот-полиз ҳамда такрорий экилган қишлоқ хўжалиги экин майдонларида дала назорати ўтказилди. Олиб борилган кузатув натижаларига кўра 2659 та далолатномалар расмийлаштириб, 2935,6 гектардан ошиқ майдонда зарарли организмларга қарши мониторинг ишлари олиб борилди.

Бошқарма инспекторлари томонидан ўсимликлар карантини тўғрисидаги қонун ва қоидаларни бузган фуқароларга нисбатдан талабчанлик кучайтирилди, ўсимликлар карантини тўғрисида оммавий тушунтириш ишларини олиб боришга алоҳида эътибор берилди.
Акрам Абсаматов,
Сурхондарё вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси бошлиғининг ўринбосари



