Сурхондарё янгиликлари

ҲАРАКАТДА   БАРАКАТ БОР

 

Мамлакатимизда аграр соҳани ислоҳ қилиш, унга бозор механизмлари ва замонавий технологияларни жорий этиш борасида изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Хусусан, кластер усули йўлга қўйилди, экин турлари замон талабидан келиб чиқиб ўзгартирилди. Натижада ҳосилдорлик ҳам, даромад ҳам ошмоқда. Барчамизга маълумки, деҳқон ўз меҳнатларини самарасини ҳосил хирмонини кўтаргандагина хурсанд бўлади. Хирмон қанчалик улкан бўлса, даромад ҳам  шунга яраша бўлади. Бунинг учун бугундан, ҳозирдан тараддуд кўриш лозим. Кези келганда деҳқонга  яқин кўмакчи ҳисобланган соҳа мутахассислари маслаҳати ҳар қачонгидан зарур бўлади.

Ер эгалари билан мўл ҳосил олишда мақсадлари муштарак бўлган  Сурхондарё вилояти Ўсимликлар   карантини ва химояси бошқармаси ходимлари Олтинсой тумани ҳокимлиги хузуридаги махсус ишчи гуруҳи  аъзолари билан биргаликда туман далаларида етиштирилаётган пахта экинининг ривожланиш ҳолати билан танишди. Туман ҳокимлиги мажлислар залида пахтакор фермерлар, мутассадди ташкилот раҳбарлари ҳамда ишчи гуруҳи иштирокида амалий семинар ўтказишди.

Ғўза ривожланишланишининг ҳар бир фазасида амалга ошириладиган агротехник тадбирлар, зараркунанда ҳашаротларга қарши кураш усул ва воситалари ҳақида сўз юритилди. Таъкидлаш ўринлики, Олтинсой  тумани  деҳқонлари ғўза парваришида  мавжуд имкониятларни  инобатга олиниб,  бу борадаги ишларни қисқа муддатларда, сифатли амалга оширишга муҳим эътибор қаратиляпти.

Маълумки, дунё пахтачилигида ғўзани етиштириш агротехника тадбирларида  суғориш ва минерал ўғитларни мақбул меъёрларини ишлаб чиқиш орқали тупроқ намлигини мақбуллаштириш ҳамда ўсимлик томонидан ўғитлардан фойдаланиш коэффициентини ошириш имконияти яратилади. Пахтачиликда ғўза навларини узоқ муддатларда турғун экилиши қўлланилаётган агротехнологик жараёнларга бевосита боғлиқ бўлиб ҳисобланади.  Ўсимликни ўсув даврида суғориш сувлари ва озиқа моддаларга бўлган физиологик талабини тўлиқ қондирилиши натижасида кўсакларни йирик ва толанинг технологик сифат кўрсаткичлари юқори бўлишига эришилади. Республикамизда охирги йилларда бир қатор тезпишар, ҳосилдор, тола сифати юқори, касаллик ва зараркунандаларга бардошли янги ғўза навлари яратилмоқда.  Мазкур ғўза навларидан юқори ва сифатли пахта ҳосили олишда ҳар бир ҳудуднинг тупроқ-иқлим ва гидрогеологик-мелиоратив ҳолатидан келиб чиқиб етиштиришнинг самарали агротехник тадбирларини ишлаб чиқишга алоҳида эътибор қаратиш талаб этилмоқда. Янгидан яратилган ғўза навларини суғориш ва минерал ўғитлар билан озиқлантиришнинг мақбул меъёр ва муддатлари ишлаб чиқилиб, кенг майдонларда қўлланилмоқда.

Ҳозирга келиб замонавий техникалар билан ғўза қатор ораларига ишлов бериш, чуқур юмшатиш, суспензия сепиш, минерал ўғитлар билан озиқлантириш каби агротехник тадбирларини ўз вақтида сифатли олиб борган фермер ерларида ғўзалар тўлиқ гуллаган. Кундан кунда бўй чўзиб ривожланиб бораётган ғўза майдонларида барча агротехник тадбирларни кечиктирмасдан ўтказиш бўйича Сурхондарё вилояти Ўсимликлар   карантини ва химояси бошқармаси ходимлари томонидан фермер хўжаликларига тавсия ва кўрсатмалар берилмоқда. Ҳосилнинг мўл бўлиши бугунги ҳаракатга боғлиқ. Шу боис улар  бу борадаги назорат тадбирларини мунтазам олиб борилмоқда. Ушбу жараённинг сифатли амалга ошиши ҳосилдорлик чўғи баланд бўлишида муҳим ўрин эгаллайди.

Даврон  Мирзақулов,

Сурхондарё вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси  Фитосанитория назорати ва мониторинг бўлими бошлиғи

Рахмиддин Қодиров,

Сурхондарё вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимояси  Ахборот-таҳлил бўйича бош мутахассиси

 

 

Related Articles

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button