Сурхондарё янгиликлари
Бугун вилоят ҳокимининг тадбиркорлар қабули ўтказилди

Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимовнинг жорий ҳафта учун режалаштирилган «Тадбиркорлар қабули» бўлиб ўтди. Дастлаб, аввалги қабулларда ижрога йўналтирилган мурожаатлар таҳлил қилинди. Мутасаддиларга аввалги қабулларда келиб тушган барча мурожаатларни қайта таҳлил қилиш ва ижроси бўйича масъулиятни ошириш топшириғи берилди.

Бугунги қабулда иштирок этган 18 нафар тадбиркорнинг 23 та турли масалалардаги мурожаатлари мутасаддилар иштирокида ўрганиб чиқилди. Келиб тушган мурожаатларнинг 4 таси шу ернинг ўзида ижобий ҳал этилди. Ижроси муддат ва қўшимча ўрганиш талаб қиладиган масалалар тегишлилиги бўйича масъулларга йўналтирилиб, ижроси назоратга олинди.

⚠️ Эслатиб ўтамиз, “Тадбиркорлар қабули”да иштирок этиш истагида бўлганлар ҳафтанинг душанба-жума кунлари соат 9:00 дан 17:00 гача қуйидаги рақамларга мурожаат қилишлари мумкин:
🔝 +99876 225 12 37;
🔝 +99891 585 02 42;
🔝 +99890 645 53 80.
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати



