“Долзарб 40 кунлик” тадбири доирасида семинар ташкил этилди

Республика ғўза майдонларида учрайдиган хавфли зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтларга қарши кураш тадбирларини уюшқоқлик билан амалга оширилишини ташкил қилиш, шунингдек, ушбу тадбирлар бўйича назоратни ўрнатиш мақсадида Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги тизимида 2 июлидан 10 августга қадар «Долзарб 40 кунлик» деб эълон қилинди. Тадбир доирасида Сурхондарё вилояти Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси бошлиғи Усмон Турапов раҳбарлигида Музработ тумани ҳокими, Музработ тумани ҳокимининг қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари, сектор рахбарлари, туман қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи ҳамда соҳага алоқадор қишлоқ хўжалиги корхона, ташкилот, кластер, деҳқон ва фермер хўжалиги раҳбар ва масъул ходимлари иштирокида ўқув амалий семинар ташкил этилди.

Ундп бошқарма бошлиғи У.Турапов ғўзада учровчи бедақандала, шира трипс, кўсак қурти, ўргамчаккана ва бошқа зарарли организмларга қарши курашнинг самарали усуллари, улардан фойдаланиш тартиб ва меъёрлари тўғрисида батафсил тушунтириб ўтди. Тахлилларга кўра “қандала”ғўзани ёппасига зарарлаганда, пахта ҳосилини 40-50 % айрим ҳолатларда 70-80% гача йўқотилишига сабаб бўлади. Бошқарма бошлиғи томонидан давлат инспекторларига кузатувни давом эттириш, зараркундалар аниқланган майдонларда қарши кураш ишловларини ташкил этиш ва тушунтириш ишлари олиб бориш бўйича кўрсатма ва топшириқлар берилди.

Ташкил этилган тадбирда тумандаги барча ОВХ 600, ВП 1 тракторлари ишчи органлари кўздан кечирилиб, ростланган ҳолда шу жойнинг ўзидан тўғри ғўза майдонларига чиқарилди. Семинар якунида мавсумнинг долзарб зарурий тадбирларни амалга ошириш бўйича берилган саволларга соҳа мутахассислари томонидан тўлиқ жавоб берилди.
Раҳмиддин Қодиров, Сурхондарё вилояти Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси мутахассиси



