“Айритом” ЎКЧМда гул кўчатлари ва экиш материаллари кириб келишининг олди олинди

Ўзбекистон Республикаси Перезидентининг 2020 йил 13 октябрдаги ПҚ-4861-сон қарори 3-бандининг б) кичик банди ва 16-бандининг д) кичик банди ижроси юзасидан, “Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги тизимида “детектор-хизмат ит”ларидан фойдаланиш тўғрисидаги вақтинчалик Низомни тасдиқлаш” тўғрисидаги Ўзбекистон республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги бош директорининг 2021 йил 29 декабрдаги №492-п-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида самарали ишлар амалга оширилмоқда.
Хорижий мамлакатлардан маҳсулотларни олиб кираётган транспорт воситалари (самолётлар, темир йўл вагонлари ва контейнерлари, енгил ва юк автомашиналари)нинг юкхоналари ҳамда қўл юкларини карантин назоратидан ўтказишда кинолог ва “детектор-хизмат ит”ларидан низом талабларига қатъий риоя қилган ҳолда фойдаланиши учун Сурхондарё вилояти “Айритом” Ўсимликлар чегара масканида йўлга қўйилиб, хорижий мамлакатлардан маҳсулотларни олиб кираётган транспорт воситалари (самолётлар, темир йўл вагонлари ва контейнерлари, енгил ва юк автомашиналари)нинг юкхоналари ҳамда қўл юкларини карантин назоратидан ўтказишда кинолог ва “детектор-хизмат ит”лари томонидан бир қанча фитосанитар хавф юқори бўлган карантин хужжатларсиз экиш материаллари кириб келишининг олди олинмоқда.

Жумладан, “Айритом” ЎКЧМ карантин инспекторлари ҳамда кинолог Р.Қурбоналиев “Элиф” лакабли хизмат детектор ити ёрдамида Афғонистон давлатидан Ўзбекистон давлатига кириб кетаётган фукаронинг қўл юклари карантин кўригидан ўтказилганда унда манзарали гул кўчатлари борлиги аниқланди. Қонунга хилоф равишда олиб келинаётган гул кўчатлари изига қайтарилди.
Шунингдек, ушбу ЎКЧМ да яна бир фукаронинг қўл юклари карантин кўригидан ўтказилганда уруғ ва экиш материалларини олиб ўтишга ҳаракат қилинганлиги ҳам кузатилди. Сурхондарё вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси инспектори Д.Сагизов иштирокида ушбу фукороларга қонуний чора кўрилди. Карантин ости маҳсулотларига карантин тадбирлари ўтказилиб, белгиланган тартибда чора кўрилди.

Яна бир муҳим жиҳат шундаки, юқори фитосанитар хавфга эга маҳсулотга ушбу фуқаро зарурий ҳужжатларни тақдим эта олмаган. Таъкидлаш ўринлики, республикамиз ҳудудига қўл юки, багаж ва почта жўнатмалари орқали экиш материлларини жўнатиш, олиб келиш ва уни олиб ўтиш тақиқланган. Ўсимликлар карантини чегара масканларида импорт бўлаётган ўсимлик намуналарининг қатъий назорати давом этмоқда.

Сурхондарё вилояти Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси ташқи карантин бўлими таркибидаги кинологлар “детектор-хизмат ит”лари билан иш фаолиятини янада такомиллаштириш борасида ўз билим ва тажрибаларини ошириб боришмоқда.
Юсуф Тошболтаев, Сурхондарё вилояти Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармасининг ташқи карантин бўйича бош мутахассиси



