Сурхондарё янгиликлари

АГРОТЕХНИК ТАДБИРЛАРНИ ЎЗ ВАҚТИДА  ЎТКАЗИШ ШАРТ

Сурхондарё вилояти Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси Ангор тумани давлат инспекторлари ўзларига бириктирилган ҳудудларда режа асосида полиз экинларида  фитосанитар мониторинг кузатувларини олиб боришмоқда. Фермер ҳамда дехқон хўжаликларикларига полиз маҳсулотлари ҳамда қовун экини етиштириладиган майдонларда қовун пашшаси  зараркунанда ҳашароти ҳақида тушунтириш ишлари  ўтказилмоқдаки, бу эса ўз навбатида мавсум якунида ижобий самара бераётир. Маълумки, юртимизда  энг учрайдиган ва катта зарар келтирадиган қовун касалликлари  қовун пашшаси, полиз шираси, ўргимчаккана, кемирувчи кўкқурт кабилар қовун ҳосили камайишига сабаб бўлиши мумкин.  Касалликларга қарши курашиш учун эса, ўз вақтида агротехник тадбирларни ўтказиш лозим.

Туман Сурхондарё вилоятининг Aнгор туманидаги «Қодир шаҳб» МЧЖ миришкорлари Юқори Таллимарон маҳалласи ҳудудидаги 9 гектар майдонга апрел ойининг бошларида “Дакара” навли қовун экган эди. Aйни кунларда илк ҳосиллари пишиб етилди. Тез кунларда қовун экспорти бошланиши режалаштирилган.   МЧЖнинг умумий майдони 41 гектарни бўлиб, 20 гектарида боғ ташкил этилган. Шунингдек, қовун, тарвуз, помидор, кунгабоқар ва ошқовоқ каби қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари этиштирилади. Инвесторларнинг айтишича, «Долби» навли тарвузлар ҳам яқин кунларда пишиб, бозор расталаридан ўрин олади. Туман ўсимликлар карантини ва ҳимояси  инспекторлари ҳам даладаги полиз маҳсулотларининг экспортга чиқишида ва маҳаллий бозорларда ҳаридоргир бўлишида ўз ҳиссаларини қўшаётир.

– Ушбу экинни яганалаш, тупроқни юмшатиш, озиқлантириш, чопиқ қилиш, суғориш, палакларни тўғрилаш, бегона ўтлар ва зараркунандаларга қарши курашиш орқали уни парвариш қилинади, – дейди Ангор тумани давлат карантин инспекторлари. Қовун етиштиришни тезлаштиришнинг энг самарали усули очиқ ерларга экинни кўчатдан экишдир. Қовуннинг ёш илдиз қисми ўта нозик бўлиб, зарарланишга жуда мойил бўлади. Таъкидлаш лозимки, юртимизда полиз экинларини камайиб кетиш сабабларидан бири – бу полиз экинларида зараркунанда-ю, касалликларнинг кенг миқёсда пайдо бўлишидир. Жумладан, 2001 йилдан кейин кенг миқёсда қовун пашшасининг кўпайиши, зарари максимал миқдорга етиши ва бундай зараркунандаларга қарши кураш тадбирлари ўз вақтида фермер хўжаликлари далаларида жорий этилмаслигидадир. Кузатув натижаларига қараганда, қовун пашшаси тарқалиши ва зиёнини бошқа турларга нисбатан фарқ этади. Қишловдан чиққан етук зоти май ойида қовун даласида пайдо бўлиши, август ойига қадар ҳосилнинг 90–95% нобуд бўлишига олиб келади ва бошқа полиз далаларига ҳам тез суръатда тарқалади. Шунинг учун ҳам бу борада ҳар бир деҳқон борки, мутахассислар маслаҳати билан иш тутса мақсадга мувофиқ бўлади.

Бугунги кунда Сурхондарё вилояти Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси  ва унинг туман бўлимларида иш қизғин. Серқуёш ва  саховатли заминимизда униб – ўсаётган ҳар бир экин – текин борки, уларнинг  назоратда.

 

 

Related Articles

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button